Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№26, 27.06.2013

ТАЪРИФ

АЁЛ - ҲИКМАТ

Аёл - буюк неъмат. У ҳақда ҳар қанча гапирсанг, ёзсангда оз. У меҳр-муҳаббат, вафо, садоқат, назокат ва нафосат тимсолидир. Унда истаганингни кўришинг мумкин. Не бўлганда ҳам унинг ортида самимият, поклик яширин. У барибир ардоқли ва бетимсолдир.

Қаерга борманг нигоҳингиз ўша жойнинг одамларига тушади. Уларнинг юриш-туриши, турмуш тарзи, имкониятлари билан ўртоқлашгинг, фикр алмашгинг келади. Айниқса, аёл-қизларнинг ташқи кўриниши эътиборингни ўзига жалб этади. Чунки, у ўзининг гўзаллиги, ибо-хаёси, латофати ила кўзга "ярқ" этиб ташланади. Шундай бўлса-да, инсоннинг кимлиги-ю, қандайлигини унинг маънавияти белгилаб беради. Шу қатори аёлнинг ҳам. Маънавияти юксак, маданиятли аёллари бор элнинг келажаги порлоқ. Боиси, она қандай бўлса, у ўзи каби фарзандларини ҳам гўзал хулқли қилиб камол топтиришга уринади. Демак, халқнинг маънавиятини аёл-қизларга бўлган муносабатга қараб билиб олиш мумкин.

АЁЛИГА ҚАРАБ...

эркак кишининг бахтли ёки бахтдан мосуво эканлигини билса ҳам бўлади. Яхши аёли бор эрнинг ҳаёти роҳат-фароғатда ўтади. Шу билан бирга, улар турмуш қийинчиликларини ҳам биргаликда енгиб ўтадилар, ҳар қандай вазиятдан чиқиб кета оладилар. Аёли ёмон эр эса пешонасидан кўраверади. Аёлига инсоф кирса, нур устига нур. Акс ҳолда ҳаёти зулматда ўтгандай бўлади. Турмуш ўртоғининг топганини тежаб, йўқдан бор қиладиган аёл барчага насиб қилсин-у, бордан йўқ қиладиганидан Яратганнинг ўзи асрасин.

ҲАЁ БЕЗАК БЎЛСИН

Улуғ аллома Абдулқодир Бедил "Уят - эркакларнинг виқори бўлса, аёлларнинг безагидир", деган эди. Шу маънода, одоб-ахлоқ ҳар бир аёл-қизга безак бўлиши шубҳасиз.

Суҳбат асносида суҳбатдошининг оғзидан чиқаётган бемаъни сўзларга ёқа ушламаган ёхуд ўзини тута билмаётган, шаллақилик қилиб уришаётган қиз ёки аёлни кўриб, ҳайратланмаган инсон бўлмаса керак. Бироқ аёлга уят, иффат сув ва ҳаво сингари зарур. Агар унда уят бўлмас экан, ҳусни ва қадди-қомати, гўзаллигининг аҳамияти қолмайди. Аёлнинг чиройи унинг ҳаёсидадир. Шунинг учун кўплаб донишмандлар шармсиз сарвқоматдан кўра, соддагина ҳаёли аёл афзал деган фикрни илгари сурганлар. Аммо аёл ҳам зоҳиран, ҳам ботинан гўзал бўлса яна-да яхши. "Гўзал аёл-кўз қувончи, яхши аёл - қалб қувончи" бўла олади.

Хулоса қилиб айтганда, аёл бу - забт этилмаган чўққи. У ҳамиша эркакларни ўзига маҳлиё этади. У яна одоб-ахлоқи, ҳаёси, ибоси ва садоқати билан ҳар қандай макон ва замоннинг гултожи бўла олади.

Назира УСМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди