№27, 04.07.2013 СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРАЙЛИК
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси залида "Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Йиғилишда юртимиз фуқароларининг, хусусан келажак авлоднинг соғлом шароитда яшаши, аҳоли саломатлиги ва турмуш фаровонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари хусусида сўз юритилди.
Тадбирда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилоти Миллий ассоциацияси вакили Г.Жабборова сўзга чиқиб, мавзу доирасида фикр-мулоҳаза, таклиф ва тавсиялар билдирди.
Давра суҳбатида Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси фаоли С. Маҳмудова, вилоят саломатлик ва тиббий статистика институти ходимаси Н. Хайватова ҳамда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази директор ўринбосари А. Йўлдошевалар мавзу юзасидан ишлаб чиққан дастурлари билан таништириб, йиғилганларга саломатлик гигиенаси ва ОИТСга қарши кураш ҳақида тушунчалар беришди.
Тадбир якунида иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.
Х. СИДДИҚОВА.
|