№27, 04.07.2013 ЖОНЛИ МУЛОҚОТ
Булоқбоши туман прокуратураси ташаббуси билан туман хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот маркази, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди ҳамкорлигида "Жиноятчилик ва хуқубузарликка қарши кураш" мавзусида тумандаги касб-ҳунар коллежларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Тадбирларда Андижон шаҳарча, Булоқбоши, Ширмонбулоқ, Майариқ, Найман, Кулла, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маслаҳатчилари, маҳалла посбонлари, отинойилар, маҳалла фаоллари ва фахрийлар иштирок этишди.
Давра суҳбатларда туман прокурори Ш. Усмонов, Маҳалла ҳайрия жамоат фонди раиси А.Жуманазаров, ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Ж. Маматқулов, ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи Д. Шокиров мавзу доирасида маъруза қилдилар. Мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Аҳолини, ўсиб келаётган ёш авлодни турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишга қаратилган бу каби давра суҳбатларни мунтазам ўтказиш ҳақида келишиб олдилар.
Р. ЖУМАНИЁЗОВА.
|