№27, 04.07.2013 ОРОМГОҲ БАҒРИДА
Андижон индустриал педагогика коллежи қошида ташкил этилган кундузги болалар дам олиш оромгоҳи самарали фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан оромгоҳда инглиз тилини ўргатиш тўгараги ташкил этилди.
Коллежнинг инглиз тили фани ўқитувчилари Наргиза Ёқубова ҳамда Юлдуз Валиевалар болалар билан астойдил машғулотлар ўтмоқда. Оромгоҳда овқатланиш зали, ётоқхона ҳамда кутубхона болалар учун хизматда. Ўқувчилар шахмат-шашка, теннис тўгарагига қатнашиш билан бир қаторда сайрларга бориб дам олмоқдалар. Турли спорт мусобақалари, қўшиқ, рақс ва шеърхонлик танловлари болаларни руҳан ҳамда жисмонан соғлом бўлишларига кўмаклашмоқда.
Н. ДАДАБОЕВА,
жамоатчи мухбир.
|