Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№27, 04.07.2013

ҚАТРА

ҚАЙТАР ДУНЁ

Мастура бу сафар ҳам онасига қайнонасининг қай тариқа "адаби"ни бераётганини "тўлиб-тошиб" сўзлаб берди:

- Ўғлимнинг китобларига ғилоф тикаётсам, шум кампир бир зумда алллақандай мато кўтариб чиқибди. Кўйлак тикиб берармишман. Сўнг жаҳлим чиқиб, жеркиб бердим.

- Боплапсан, қизим, - Ҳаётхон опа қизини олқишлади. Бундан мағрурланган Мастура гапида давом этди:

Қарасам, Мурод акам олган маошларини онасига қилт этмай беради. Уни алдаб-авраб маошининг ярмини менга беришга кўндирдим. Қайнонам пулни "чўғи" камайгач, сабабини сўраган эди, эрим "берганимни оласиз" дея хўмрайиб қўйди, - яйраб кулди Мастура. Унинг "шодлиги"га онаси ҳам шерик бўлди.

Мастура тамадди устида қайнонасига қандай зуғумлар ўтказганини, кампир шўрликни қандай қилиб кўчага ҳайдаганини оқизмай-томизмай айтиб берди. Унинг ишлари онанинг "баракалла қизим" деган олқиши билан "мукофотланди".

Кунлар ўтиб Ҳаётхон опа ўғли Адҳамни уйлантирди. Ажабки, келинининг феьл-атвори терс, қўпол. "Ажраштирай" деса, набираларини кўзи қиймайди. Бир куни қайнона келинига охорликкина матони бериб, кўйлак тикиб беришини сўрадию, боши балога қолди. Келинининг айтган гаплари кўнглини оғритди...

Кунлар ўтгани сари ўғлининг маоши камая бошлади. Сабабини излаган она жанжал ичида қолди. Аста ўзига олиб келинган коса идишларга тикилар экан, қизига айтган гаплари, қайнонасининг устидан кулганлари ёдига тушиб, қаттиқ афсусланди. У ўз вақтида берилмаган яхши тарбия, вақтида қайтарилмаган иллат, илдиз отиб, ўз остонасида куртак ёзганини кеч англаб етди.

Авазбек МЎМИНОВ,

Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди