№28, 11.07.2013 ХОТИН-ҚИЗЛАР БЕЛЛАШУВИ
Қорасув шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллиги олдидан "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!" шиори остида хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича шаҳар биринчилиги ўтказилди. Унда ташкилот, муассаса ва маҳаллалар жамоалари иштирок этди.
Қизғин ўтган баҳсларнинг якуний натижаларга кўра, Фарход Қодиров мураббийлигидаги Қорасув қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи жамоаси финалда "Мустақилликнинг 15 йиллиги" маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси устидан ғолиб чиқиб, шаҳар чемпиони, деган фахрли номга сазовор бўлди.
Ғолиб ва совриндорларга ЎзХДП Қорасув шаҳар Кенгаши раиси Гулсиной Ғозиева фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар топширди.
С. ҲАСАНОВ.
|