Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№28, 11.07.2013

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

АЁЛНИНГ БАХТИ ЖАМИЯТНИНГ САОДАТИДУР

Бу аёлнинг ажойиб шиори бор: " Бешикдан то қабргача илм изла". Имкон топилди дегунча, изланади, билмаганини сўраб ўрганишга киришади.

Балиқчи туманининг кичкинагина Товулди маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Гулсара Ҳакимованинг айнан шу фазилати "Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний-маърифий ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси" кўрик-танловининг вилоят босқичида биринчи, республика миқёсидаги беллашувда эса учинчи ўринни қўлга киритишида муҳим аҳамият касб этди. Албатта, бу нафақат маслаҳатчи, шунинг баробарида маҳалла, бутун бир туман зиёлилари учун катта шарафдир.

Ҳар бир муваффақият замирида тинимсиз меҳнат, изланиш ва орзу-умидлар силсиласи ётади. Асли касби муҳандис-гидротехник бўлган Гулсарахон ўзининг қарийб 10 йиллик маслаҳатчи сифатидаги фаолияти давомида маънавий-маърифий, ахлоқий-тарбиявий соҳаларда зиёлилар этагидан маҳкам тутди. Ҳудуддаги 29-мактаб директори Турсуной Қорақулова, Бобур қишлоқ врачлик пункти мудираси Нодира Комилова, МФЙнинг хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Холмирзаева каби фаоллар билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги мавжуд 8 та комиссия фаолиятини жонлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нуриддин Мамадалиев билан биргаликда комиссиялар ишини доимий назоратга олди. Айнан мана шу тажриба маҳаллада тинчлик-осойишталик, аҳил-иноқликни таъминлади. Буни 8 йил давомида ҳудудда хотин-қизлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилган бирорта жиноят қайд этилмаганидан ҳам кўриш мумкин. Иш бор жойда жиноятга вақт ҳам, сабаб ҳам топилмайди-да. Бугун мўъжазгина қишлоқда 50 нафар тадбиркор иш олиб бормоқда.

-Ҳар қандай муаммога ечим топиш, муаммоли вазиятлардан оқилона чиқиб кетиш, фуқароларга тўғри йўл-йўриқ кўрсатиш учун қонунларни мукаммал билиш керак, -дейди Гулсарахон Ҳакимова. -Тинимсиз изланиш, ўрганишларимнинг сабаби ҳам шунда. Бугун замон билан ҳамнафас қадам ташламасак, фуқароларнинг бизларга қилган мурожаатига қандай жавоб қайтарамиз.

Маҳалла маслаҳатчисининг фуқаролар билан алоқаси мустаҳкамлигини, кишилар ижтимоий ҳаётни исталган масалалари бўйича доимо ундан ижобий ва жўяли жавоб топишидан ҳам билиш мумкин. Бу борада, айниқса, хотин-қизларнинг омади чопган. Чунки уларнинг суянчи, таянчи, энг яқин маслаҳатгўйи Гулсара Ҳакимова бор.

- Менинг назаримда, аёл кулса, бутун олам кулгандек. Аёлнинг бахти, бу - энг аввало, оиланинг, маҳалланинг, жамиятнинг саодатидир. Шунинг учун ҳам мен биринчи галда хотин-қизларнинг ижтимоий, маънавий муаммоларини қондиришга бутун куч ва ғайратимни сарфлайман.

У аёллари ҳақида доим мана шундай қайғуради.

Моҳидил МАМАСОЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди