Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№28, 11.07.2013

2013 ЙИЛ - ОБОД ТУРМУШ ЙИЛИ

ҚЎЛИ ГУЛ АЁЛ ЗИЙНАТДИР

Бугунги давр ҳар бир кишидан тадбиркорлик билан иш кўришни талаб этмоқда.

- Айниқса, аёлларимизнинг ҳунарли, қўли гул, тадбирли бўлгани яхши-да, -дейди Ҳўжаобод туманидаги Андижон МФЙда яшаётган қандолатчи аёл Одинахон Эгамбердиева.

- Оилада барака, рўзғорингиз бут бўлади, бирор нарсага муҳтож бўлмайсиз. Йигирма йилдирки, қандолатчилик билан шуғулланаман. Шу ҳунарим орқасидан фарзандларимни ўқитдим, тўйлар қилиб, келин туширдим. Қизимни узатдим. Менинг шу ҳунарга бўлган меҳрим, қизиқишимни кўриб улғайган фарзандларим ҳам бугунги кунда менга яқин ёрдамчи, келинларим, қизим ҳам шу ҳунарни эгаллашди.

- Мен олдин туман кутубхонасида ишлардим, - дея сўзини давом эттирди Одинахон. - Умр йўлдошим устачилик қиларди. Болалар катта бўлгач, эҳтиёжимиз ҳам катталашди. Рўзғорга ёрдам бўлсин, деб пишириқлар пишириб, бозорга олиб чиқиб сотардим. У пайтларда ҳозиргидек турли ўқув марказлари қаёқда дейсиз. Газета-журналлардан ўқиб, қандолатчиликни биладиган аёлларни суриштириб, ўшалардан ўрганганман.

Ҳозирги ёшларга эса ҳавасим келади. Қайси ҳунарни ўрганаман деса, шароитлар, ҳар хил ўқув марказлари бор. Фақат ўзларида қизиқиш, қунт бўлса бўлгани.

Одинахоннинг айтишича, қизи Ойистахон Хўжаобод қурилиш коллежида кутубхоначи бўлиб ишлайди. Пишириқларнинг ҳамма турини пиширишни ўрганган, энди эса элита парда тикишнинг ҳам ҳадисини олмоқда.

Ҳар биримизнинг кундалик ҳаётда хурсандчилик кунларимиз тўй ва маросимларимиз кўп бўлади ва ҳаммамиз ҳам дастурхонлар тузаб, меҳмонларнинг кўнглини олгимиз келади. Тасаввур қилинг: дастурхонингизда торт ёки турли пишириқлар бўлмаса, кўнглингиз тўлмайди, албатта. Шунда дарҳол бозорга борасиз. Айтайлик, шаҳардан "Истамбул" тортини 35-36 минг сўмдан сотиб оласиз. Агар шу тортни уйда ўзингиз тайёрласангиз, 15 минг сўм атрофида ҳаражат сарф бўларкан. Ёнингизга қолган фойдани ҳисоблаб олаверинг. Ёки бошқа пишириқларни олинг. Бозордаги сотувчи пишириқни шаҳардан олиб келган бўлса, албатта, устама нарх қўйиб сотади. Нархи ёқмаса ҳам олишга мажбурсиз. Шунинг ўрнига Одинахон айтганидек, озгина қунт ва ҳаракат билан ўша пишириқларни ўзингиз тайёрласангиз қандай бўлади. Ҳам рўзғорга ёрдам, ҳам дастурхонингизни тўкин қилади.

Одинахон опанинг ўғиллари Улуғбек, Азизбек, Озодбекларнинг бири мебелсоз уста, бири ҳарбий, бири эса талаба. Қизи Ойистахон ҳам оилали, касб-корли. Умр йўлдоши Абдуқодир ака билан фарзандлари, 7 нафар набиралари камолини тилаб, умргузаронлик қилишмоқда.

Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, бугун юртимизда тадбиркорлик қилиб халққа, жамиятга, қолаверса, ўз оиласига фойда келтираман, деган хотин-қизлар учун кенг йўл очилган. Улар банклардан имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик ишларини кенг йўлга қўйишлари мумкин.

Аёл нафақат саранжом-саришта, балки қўли гул - ҳунарли бўлса қандай яхши. "Қуш уясида кўрганини қилади" деганларидек, ана шундай тадбирли, уқувли аёллар тарбиясини олган фарзандлар ҳам ишбилармон, тадбиркор бўлиб улғаяди, албатта. Ҳозир замон талаби ҳам шу.

Раҳимахон

АБДУРАҲМОНОВА


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди