Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№29, 18.07.2013

ҚАРОР ВА ИЖРО

ҲАМКОРЛИК - ЮТУҚЛАР ОМИЛИ

Маълумки, республикамизнинг барча вилоятларида "Respublika mulk markazi" ЁАЖнинг ҳудудий бўлимлари алоҳида юридик шахс сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Жумладан, Андижон вилоятида ҳам "Andijon mulk markazi" масъулияти чекланган жамияти хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги улушлари, автотранспорт воситалари, асбоб-ускуналари ҳамда кўчмас мулк ҳисобланмайдиган бошқа мулкларини аукцион савдоларини ташкил этиш, ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш борасида самарали иш олиб бормоқда.

Хусусан, марказ томонидан корхона ва ташкилотлар, банкрот корхоналарнинг тугатиш бошқарувчилари, суд ижрочилари томонидан хатланган мол- мулклар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳамкорликда иш олиб борилиб, жорий йилнинг 1-яримида 28 марта аукцион савдолари ташкил этилди, жами 49 та мулклар сотилди.

Ўтган давр мобайнида тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари вакиллари ва фуқароларга малакали хизмат кўрсатиб келинди, жумладан, ҳамкорликни шакллантириш юзасидан 120 дан ортиқ тижорат, таклиф хатлари юборилди.

Натижада туман ҳокимликлари, бир қатор ташкилотлар, корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатилди. Жамиятнинг веб-сайтига (WWW.RMM.UZ) доимий равишда савдога қўйилган мулкларга оид маълумотлар, уларнинг рўйхати киритиб борилмоқда. Бундан ташқари, ўтказилган савдолар бўйича маълумотлар янгиланиб, кенг оммага етказиб борилиши йўлга қўйилди, тадбиркор ва мулкдорларга савдолар ҳақида етарли ахборот олишлари учун имкониятлар яратилди.

Жамиятнинг малакали мутахассислари томонидан мурожаат қилувчиларга шартнома асосида савдолар бўйича маркетинг хизматлари кўрсатилди, савдоларга қўйилган мулклар ҳақида батафсил маълумотлар, савдоларда иштирок этиш тартиби тўғрисида тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Марказ фаолияти ва хизматлари, ўтказилаётган савдолар ҳақида вилоятдаги оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинаётганлиги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим роль ўйнамоқда.

Ҳафтанинг ҳар шанба куни Марказимизда "Ҳуқуқий саводхонлик куни" деб белгиланган. Шунга асосан, ана шу куни соат 10.00 дан 12.00 гача ҳуқуқий саводхонлик машғулотлари ўтказилиб, унда фаолиятимиз йўналишига оид масалалар атрофлича муҳокама этилади, тегишли баённомалар расмийлаштирилади, бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар масъул ходимлар ва ваколатли идораларга такдим этилади.

Шу билан бирга, ўтказилаётган савдолар ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини ошириш буйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Аукцион савдоларда сотилган мулкларнинг ҳужжатлар тўпламларини белгиланган талаблар асосида расмийлаштириш, ҳар ой якуни бўйича инвентаризация ишларини ташкил қилиш, сотувга қабул қилинаётган мулклар бўйича тайёрланган ҳужжатлар тўпламини камчиликларсиз қабул қилиш борасидаги ишларнинг самарали олиб борилаётгани ижобий натижаларга эришишимизга замин яратмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, ўз зиммамиздаги вазифани талаб даражасида адо этиб, мазкур йўналишдаги ишлар кўлами ва сифатини ошириш, пировардида, вилоятимиз иқтисодиётини юксалтириш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Сарварбек КАРИМОВ,

"Andijon mulk markazi" MЧЖ директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди