№30, 25.07.2013 АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ МУҲИМ МАСАЛА
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, ДСНЭМ ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида кўргазмали ўқув семинари ташкил этилди.
"Одамларнинг овқатдан оммавий заҳарланишининг олдини олиш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш" мавзуида ўтказилган анжуманда тегишли муассаса, ташкилот, корхона вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари қатнашдилар.
Семинарнинг назарий қисми касалликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, тиббий муолажа амалларини бажариш ва даволаш профилактика муассасаларининг мазкур ҳолатни бартараф этишга тайёргарлиги бўйича долзарб масалалар муҳокамасига бағишланди.
Амалий қисмда эса иштирокчиларга вилоят юқумли касалликлар шифохонасида бевосита беморлар иштирокидаги даволаш тадбирлари кўргазмали равишда намойиш этилди.
Б. СОДИҚОВ.
|