Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№30, 25.07.2013

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

ЕРНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЭГАСИ

Истиқлол ҳар кимнинг иқтидори, салоҳиятига кўра ишлашга имконият йўлларини очди.

Ўтказилаётган иқтисодий ислохотлар натижасида майдонга келган фермерлик ҳаракати бугунги кунда асл деҳқонлару омилкорларни сараламоқда. Қорасувлик фермер Мавлудахон Умарова эса ҳақиқий мулкдорлар сафидан ўрин олганлардан бири.

Мавлудахон болалигидан далани, кенгликларни севарди. Ўқишни битириб, ҳисобчи бўлиб ишлаётганида ҳам бу орзу уни тарк этмади. Мамлакатимизда жамоа хўжаликлари тугатилиб, фермер хўжаликлари пайдо бўла бошлаганда, унинг юрагидаги уч-қун яна аланга олди. Дастлаб янги ташкил этилган фермер хўжаликларида ҳисоб-китоб ишларини юритди. Шу билан бирга тармоқ сирларини ўрганиб борди.

2006 йили баҳорда эса Мавлудахон Навоий массивида ташкил этилган "Омад ҳамкор ишонч" фермер хўжалигига раҳбар қилиб сайланди. Ўшанда хўжаликнинг 44 гектар ери бор эди холос. Уста пахтакорлардан ернинг тилини, деҳқончилик сир - асрорларини эринмай ўрганди. Йиллар ўтиши билан унинг тажрибаси ортди. Ҳар жабҳада бўлгани каби деҳқончиликда ҳам кўзланган мақсадларга сидқидилдан меҳнат қилиш орқали эришилишини тушуниб етди. Ҳосилдорлик йилдан-йилга кўпайди. Умумий майдони ҳам 106 гектарга етказилди.

- Мустақиллик ҳаётимда туб бурилишлар ясади, - дейди Мавлудахон. - Фермер бўлдим. Ер майдонимиз йил сайин кенгайди. Моддий-техника базамиз мустаҳкамланди. Энг муҳими, ҳақиқий мулкдор бўлдим, десам бўлаверади.

Ҳа, ўтган йиллар опа учун катта тажриба мактаби бўлди. Бу йил эса ҳар йилгидек, пилла, дон топшириш бўйича шартномавий режаларни муваффақиятли бажарди. 37 гектар майдонда парвариш қилинаётган ғўза 7-8 тадан кўсак тугиб, ҳосил нишоналарини яна ҳам кўпайтирмоқда. Механизатор Ботиржон Турдиалиев, сувчилар Ёқубжон Саттаров ва Акромжон Исмоиловлар ҳамда фермер хўжалиги аъзолари парваришни қизғин олиб бормоқдалар. Мавлудахон пахтачиликда ҳам катта хирмон кўтариш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

"Омад ҳамкор ишонч" бугунги кунга келиб сертармоқ хўжаликка айланди. Энди унинг таркибида кичик чорвачилик фермаси бўлиб, унда 60 қорамол парвариш қилинмоқда. 12 гектар майдонда озуқа экинлари экилган. Бундан ташқари, Қорасув шаҳри ва туман меҳнаткашларига "Оталар чойхонаси," автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси, қассобхона ва заргарлик дўконлари хизмат кўрсатмоқда. Бу жойларда ўн икки нафар ёшлар иш билан таъминланган.

- Хўжалик сертармоқ бўлгандан кейин унинг ташвишлари ҳам кўпаяр экан, - дейди Мавлудахон. - Ҳозиргина Савай массивидаги пахта майдонларимиздан хабар олиб келдим. Ҳамма ишлар жойида, - дейди мамнунлик билан.

Тиниб-тинчимас фермер аёл шу кунларда йигирма болага мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси қурилишини якунлаб, мустақиллигимизнинг 22 йиллигига тўёна қилиш истагида. Шунингдек, чорва маҳсулотларини қайта ишловчи кичик завод қуриш нияти ҳам бор. Демак, яна кўплаб янги иш ўринлари яратиш иштиёқи билан банд фермернинг эзгу мақсадлари янада юксак.

Ҳа, орамизда мана шундай шижоатли опа-сингилларимиз бор экан, уларнинг меҳнатлари билан юртимиз янада равнақ топиши шубҳасиз.

Узоқбой САКСОНБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди