Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№30, 25.07.2013

ҲИКОЯ

УМР ЙЎЛДОШ

(Давоми. Боши ўтган сонларда).

Биз уйимизга қайтдик. Бу ерда ҳам менга Аллоҳнинг совғаси бор экан. Тиллохон сиздан кўрган қизини қайнонамга ташлаб, узоқ шаҳарга эрга тегиб кетибди. Чақалоқ нимжон, яра-чақа тошган экан. Сиз яна ғазабимга учрадингиз.

- "Сайёра, буниси мендан эмас", - дедингиз. Шу пайт тоқатим тоғ бўлди, қўлимдаги сумкам билан уч марта урдим. Қайнонамнинг қўлидан чақалоқни тортиб олдим-да, Фахриддинни етаклаб кўчага чиқдим. Кетавердим, бошим оққан томонга, нима бўлдию ҳушимни йўқотдим. Кўзимни очсам шифохонада ётибман. Уч кунда ўзимга келибман. Бошимда ўтирибсиз, оппоқ халатда, рисоладаги эр бўлиб. Фахриддинни қайнонам олиб келдилар. "Қизча қани?" - дедим. Касалхонада дейишди. Бордим, ахволи оғир. Қон керак экан. Ўзимнинг қоним тўғри келди. Қон бердим. Даволатдик. Ноилож бирга яшай бошладим яна. Чунки болаларим ота-оналик бўлишсин, дедим. Етимлик нималиги ўзимга аён.

Бу орада яна ичкиликка ружу қўйдингиз. "Ўзинг сабаб", - дедингиз. Тўғри, мен аввалги Сайёра эмасдим. Сизни душманимдан ҳам ёмон кўрардим.Тавба, болаларга бақирсангиз чидаб туролмасдим. Жанжалларимиз кўпроқ шу ҳақида бўларди. Бир куни оғир гап айтдингиз: "Яхшиям белинг оғриб туғмагансан", - дедингиз. Шу гапни бекор айтдингиз ўшанда. Фахриддин ўн икки ёшда эди. Ўлмасхон ўн ёшда. Мана, ўн йил бўлди, бир уйда бошқа-бошқа яшадик. Лекин болаларимдан розиман, негадир менсиз туролмайдилар. Кичкиналигида доимо: "Ая, бошқа яхши дада олайлик", - дейишарди. Катта бўлганларида, "Болаларим, дадангиз бемор, бемор одам инжиқ бўлади", - деб юпатардим. Мана, шу болаларим оғир кунингизга ярашди.

Четдан қараганда, рисоладагидек яшадик. Лекин мен аёл бўлиб яралиб, садоқатли, меҳрли турмуш ўртоғига зор бўлдим. Сиз эса зор бўлган ўша аёлнинг синган қалбини қайта тиклолмай ўтдингиз. Мен ҳаётимдан розиман, нима бўлсаям, икки норасида болаларни бағримга босиб катта қилдим. Она бўлиш бахтини ҳам, машаққатини ҳам кўрдим. Қизимизни эл қатори яхши, зиёли йигитга узатдик. Меҳр кўзда экан, болаларимни ҳар куни бир бағримга босаман. Худо кўрсатса, набиралар даврасида эртак айтиб ўтираман ҳали. Аммо кўп ўйлайман, ўтган умрни нега биз эл қатори яшамадик. Тинч-тотув яшасак, меҳр кўзда бўларкан, сабр қилсак, ўзимиз ҳам фарзанд кўрардик. Ҳаммаси Аллоҳдан эканку. Майли, шунисигаям шукр энди. Бироқ нима бўлсаям, ўлмасангиз бўларди.

Авваллари кўп гапирма, деб сўкардингиз, кейинги пайтларда соқовмисан, тилинг танглайингга ёпишганми, дердингиз. Мана, бугун сизга охирги марта хасрат дафтаримни очдим. Ўзи умрингизнинг охирида тушундингиз мени ва: "Сендан минг бора розиман, мени кечир, сен менинг ёруғ жаҳоним эдинг, сенга ҳеч кимни ўхшатмаганман", - дедингиз. Шунисигаям раҳмат. Энди яна бир иқрорим бор менинг, эшитинг:" Дунёда муҳаббат битта бўларкан, ишонинг, мен сизни ўша йигирма олти ёшли аспирант домлани севиб яшадим. Уйимдаги бошқа қиёфали Фарҳод билан яшадиму, ўша домламни ҳар куни соғинардим. Нега ўзгардингиз, Фарҳод ака, нега?!

Тўғри, ўзим ҳам ўзгардим, бу ҳаёт экан-да. Алвидо!"

Ушбу видолашув дил сўзларини фақат умр йўлдошининг ўзи эшитгани ростдир. Чунки мусулмончиликда жаноза ўқилгунига қадар ҳамма гапларни мўмин бандаси эшитиб тураркан. Сайёра ҳам дил-дилдан куйгани рост, чунки ҳақиқатан ҳам умр йўлдошини садоқат билан севиб ўтди. Бу видолашувни қўшни хонада ич-ичидан ўксиб-ўксиб эшитиб ётган Фарҳоднинг номини - шажарасини давом эттирувчи Фахриддин аясини янада яхши кўриб кетди-да, секин чиқиб:

- Менинг дунёдаги энг беқиёс, меҳрибон аяжоним, Ўзим сизни елкаларимда кўтариб Ҳажларга олиб бораман, дея маҳкам қучоқлаб олди. Шундагина Сайёра овоз чиқариб, айтиб-айтиб йиғлай бошлади...

(Тамом.)

Муборак МАҲМУДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди