№31, 01.08.2013 295 НАФАР ЁШЛАР ИШЛИ БЎЛДИ
Шаҳрихон тумани маданият ва истирохат боғида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш туман бўлими ҳамкорлигида "Бўш иш ўринлари" ярмаркаси ўтказилди.
Мазкур тадбирда тумандаги 102 та ташкилот ва корхона ўзларидаги 492 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Шу ернинг ўзида 452 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Шунингдек, тумандаги касб- ҳунар коллежлари битирувчиларидан 295 нафар ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлдилар. 64 нафар фуқарога эса маслахатлар берилиб, йўл-йўриқлар кўрсатилди.
М. ИСАЖОНОВ.
|