№31, 01.08.2013 МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИНГ ЮТУҒИ
Бугунги кунда болалар спортига катта эътибор бериб келинмоқда. Буни юртимизнинг шаҳар ва туманлари, ҳатто, чекка қишлоқларида қад ростлаётган спорт ўйингоҳларидан билса бўлади. Бу эса болаларни спортга бўлган қизиқишларини янада орттирмоқда.
Андижон шаҳридаги "Шифокор" маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари томонидан болаларнинг ёзги таътилини мароқли ўтказиш, бўш вақтларидан унумли фойдаланишга жалб этиш мақсадида маҳалла ўсмирларидан иборат "Шифокор" футбол жамоаси тузилган эди.
Андижон Индустриал педагогика коллежида бўлиб ўтган семинар "Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур" мавзусига бағишланди. Тадбир доирасида Андижон шаҳридаги маҳаллалар болалари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Унда "Шифокор" жамоаси ҳам иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.
Семинар ишида вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Юнусова иштирок этиб, ғолиб жамоани қўлга киритган муваффақияти билан қутлади.
куни кеча эса вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамда "Камолот" ЁИҲ вилоят бўлимлари ҳамкорлигида болалар ва ўсмирлар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди. ""Шифокор" жамоаси ушбу беллашувларда ҳам иштирок этиб, барча жамоалардан устун келди. Ғолиб жамоага ташкилотчилар томонидан махсус спорт кийимлари, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Маҳалла ёшларининг қўлга киритган ушбу ютуқлари уларни спортга бўлган иштиёқини янада кучайтириб юборди.
Зилола РАҲМОНОВА
|