Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№31, 01.08.2013

ШОИР ҲАҚИДА СЎЗ

ТИНИҚ ЧАШМАЛАР

Қўлимизда бир талай шеърий тўпламлар: "Муҳаббатдан иборат олам", "Саодат гулшани", "Тонгни қаршилаб", "Эрк сурури"... бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин.

Булар - талабалик йилларидан бошлаб бадиий ижод билан шуғулланиб вақтли матбуот саҳифаларида баҳоли қудрат қатнашган, меҳнат таътилига чиққандан сўнггина битикларини дасталашга бел боғлаган ва ўқувчилар ҳукмига ҳавола қилган инсоннинг маънавий олами, руҳий кечинмаларини ўзларида жамлаган китоблари, мажмуалари орқали сизу бизга таниш қатъиятли ва заҳматкаш шоир Ҳабибилло Исомиддиновдир.

Шоирнинг шеърлари ўқувчи эътиборини тезда ўзига жалб этади, мавзулар ранг-баранг, мисралар равон, айтиш мумкинки, теша тегмаган топилмалар ҳам учраб туради, шоир фантазияси кенг, таҳсинга лойиқ. Китобхон ҳар бир шеърдан ниманидир олиши, маънавий дунёси бойишига шубҳа йўқ. Шунинг учун холис ва беғараз китоблар сифатида ҳам Ҳабибилло Исомиддиннинг шеърий тўпламларидан олган таассурот ва мулоҳазаларимизни ўзгалар билан ўртоқлашишни мақсадга мувофиқ деб ўйладик. Ҳар бир нарса ёки воқеликка муносабат билдириш, холис баҳолаш ҳам одамийликнинг асл кўринишидир.

Муаллиф қаламга олган мавзуларнинг қамрови кенг ва долзарб. Ватан, она юрт, истиқлол, кеча ва бугун ўртасидаги кескин тафовут моҳирона, ўзига хос тарзда тасвирланганки, хаяжонланмасдан, ёруғ кунларга дилдан шукрона айтилмасдан ўқиб бўлмайди. Истиқлолнинг дастлабки йилларида битилган қуйидаги парчага этибор беринг:

Усмон Носир қолди балога,

"Саҳарда қон тупириб" қўйиб.

Қодирий йўл қўйди "Хато"га,

Мозийни бош мавзуга йўйиб!

Ватан ва истиқлол бир-бирларидан айро бўлмаган тиниқ тушунчалардир. Шоир 1996 йили ёзган "Халқим қасидаси"да юқоридаги юксак ғояни қуйидагича талқин этади.

...Ўзбекистон яшнаётган юрт демак,

Босган изи барака ва қут демак.

Иншооллоҳ, ҳар доимо бут демак,

Эътиқоди ҳам иймони ўзбекнинг.

Омад кулиб боқди бу кун ҳар жонга,

Кечагина камситилган инсонга,

Ўзбекистон юз очмоқда жаҳонга,

Мустақиллик - имтиҳони Ўзбекнинг.

Ватан мавзуси шоир ижодининг муҳим қисмини ташкил этади: "Ватан тушунчаси", "Шоҳу шоирлар юрти","Ўзбекистон қаддингни кўтар", "Карвон бораётир" каби шеърлари шулар жумласидандир.

Муаллифнинг ҳар бир тўплами ўзгача мазмун, шакл билан жозибали. Масалан, 54 та шеъри жамланган "Эрк сурури" (2009 йилда) чоп этилган китобчанинг муқовасида булбул эркни наво билан куйлаб турса, охирги саҳифада куйловчи мен дегандай шоир сизга боқиб турибди.

Хулоса ўрнида айтганда, ижодкор Ҳабибилло Исомиддиннинг шеърлари пишиқ-пухта ишланган, мазмун-моҳияти шеърият шайдоларини ўзига ром этади, оҳанрабодек дилларни хушнуд этади. Тўпламлардаги шеърлар тиниқ, зилол чашмага ўхшайди, оҳиста оқаётган шалолани эслатади.

Абдумухтор ҒУЛОМОВ,

АДУнинг фахрий ўқитувчиси.

Ҳайдарали МАМИТАЛИЕВ,

фахрий журналист.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди