№32, 08.08.2013 ТВОРОЖНИК
Керакли масаллиқлар: Маргарин 250 гр. ун 3 ст. тухум 4 та, творог ярим кг. шакар 1 ст.қатиқ ярим пиёла, сода 1 чой қошиқ, ярим чой қошиқдан туз ва ванилин.
Тайёрланиши: Пичоқ ёрдамида маргаринни унга қирқиб соласиз. Кейин устига ванилин солиб, яхшилаб аралаштирасиз. Алоҳида идишда тухум сариғи, ярим стакан шакар, сода, қатиқ, туз яхшилаб аралаштирилиб олинади ва унли массага қўшиб хамир қорасиз. Хамирни 2 соатга ўраб тиндирасиз.
Тухум оқини миксерда яхшилаб кўпиртирасиз, охирида қолган ярим стакан шакарни оз-оздан солиб, кўпиртиришда давом этасиз, тайёр бўлгач, тинган хамирни лист устига аста жувада ёйиб соласиз. Устига шакар билан эзиб тайёрланган творогнинг ярмини, соласиз. Кейин творогнинг қолганини бир текисда солиб, қизиган духофкада 45-50 дақиқа давомида пиширасиз.
Тайёр бўлган творожникни духофкадан чиқариб, ликопларга кесиб соласиз.
|