№32, 08.08.2013 Пазанда маслаҳати
ФРАНЦУЗЧА САЛАТ
Керакли масаллиқлар: Тухум 5 та, бодринг ярим кг. 150 граммдан жўхори ва майонез, укроп ярим боғ, салат барги.
Тайёрланиши: Тухумни сувда пишириб оласиз. Кейин тухум билан бодрингни тўртбурчак шаклида тўғраб, унга жўхори ва тўғралган укроп, майонез қўшасиз. Салатни яхшилаб аралаштириб, ликопга солишдан аввал атрофига салат баргидан қўйиб чиқасиз.
"Нилуфар элит" ўқув маркази пазандалик курси ўқитувчиси Муҳайёхон АБДУРАСУЛОВА тайёрлади.
|