№34, 22.08.2013 МАРҒИЛОН МУШОИРАСИ
Марғилон шаҳрида "Қадр-қимматим таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!" шиори остида адабий анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан ўтказилган ушбу анжуманда таниқли шоирлар, ёзувчилар, Фарғона водийсида ижод қилаётган ёш ижодкорлар иштирок этдилар.
Анжуман қатнашчилари дастлаб Бурхонидддин Марғиноний номли хотира майдонида бўлишиб, улуғ аллома хокини зиёрат қилдилар. Тадбирнинг очилиш маросими Увайсий номидаги музейда бўлиб ўтди.
Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидан ташриф буюрган ижодкор йигит-қизлар адабиётнинг наср, назм, публицистика, таржимонлик ва драматургия йўналишлари бўйича гуруҳларга ажралиб, ўз истеъдодларини намойиш этдилар. Машғулотларда ёшлар ўз ижодларидан намуналар ўқидилар. Анжуманда фаол қатнашган бир гуруҳ ёш ижодкорлар эсдалик совғалар билан мукофотланди.
Х. СИДДИҚОВА.
|