№34, 22.08.2013 "ЭНГ НАМУНАЛИ ОИЛА" АНИҚЛАНДИ
Булоқбоши педагогика ижтимоий-иқтисодиёт коллежида ФҲДЁ, маънавият ва тарғибот маркази, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати туман бўлимлари билан ҳамкорлигида "Энг намунали оила" кўрик-танлови ўтказилди. Унда ҳудуддаги Н-ҳарбий қисмда хизмат қилаётган хизматчилар оилалари иштирок этди. Тўртта шарт асосида беллашган қатнашчилар орасидан Саламат Достбергановлар оиласининг иштироки кўпчиликнинг эътиборини қозонди ва танлов ғолиби деб топилди. Иккинчи ўрин Абдумавлон Раимқулов ва Бону Баратоваларга насиб этди. Матмурод ва Гавҳар Турдиевлар оиласи эса учинчи ўрин билан кифояландилар.
Ғолибларга вилоят ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси Б.Жумабоев эсдалик совғалари топширди.
Р.ЖУМАНИЁЗОВА.
|