Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№34, 22.08.2013

ВАТАН ОБОДЛИГИ - БОШ МАҚСАДИМИЗ

ЎзМТДП ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ Х ПЛЕНУМИДА ПАРТИЯ АЪЗОЛАРИНИНГ АСОСИЙ ЭЪТИБОРИ АНА ШУ МАҚСАДГА ҚАРАТИЛГАНЛИГИ АЛОҲИДА ТАЪКИДЛАНДИ.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят Кенгашининг Х пленуми бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, айни кунда ўз сафига 340 та бошланғич партия ташкилотини, 11 минг нафарга яқин аъзони жамлаган партиянинг вилоят кенгаши самарали фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, ЎзМТДП Андижон вилоят Кенгаши фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга ЎзМТДП дан сайланган депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, партия фаоллари иштирок этган мазкур пленумда партиянинг жорий йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти якунлари ҳамда келгусидаги вазифалар, умуман, партия фаолияти билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама этилди.

ЎзМТДП вилоят кенгаши ижроия қўмитаси раиси Комилжон Отахонов маърузасида "Обод турмуш йили" давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик доирасида олиб борилаётган ишлар, партия вилоят кенгаши томонидан "Қадр-қимматим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!" шиори остида жойларда ўтказилаётган тадбирлар хусусида атрофлича сўз юритди.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишлари мазмун-моҳиятини, партиянинг дастурий мақсад-вазифаларини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этиш йўналишида 980 та тадбир ташкил этилди. Айниқса, партиянинг маҳаллий ва ҳудудий кенгашлардаги депутатлари фаолияти самарали бўлди. Улар томонидан вилоят, туман ва шаҳарларимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига даҳлдор масалалар юзасидан 50 га яқин таклифлар, ташаббуслар билдирилганлиги эътиборга молик.

Бундан ташқари, ЎзМТДП вилоят кенгаши, Марказий банк ва "Ҳунарманд" уюшмаси вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда "Банк кредитларининг оилавий тадбиркорлик ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамияти" мавзусида Асака туманида ўтказилган семинар доирасида 20 нафар ҳунарманд ва оилавий тадбиркорларга 1750 млн. сўм миқдорида кредитлар олишларига ёрдам кўрсатилди. Ана шу кредитлар ҳисобига олиб борилган ишлар натижасида 100 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Партия томонидан амалга оширалаётган бу каби ибратли ишлар жуда кўп. Бир сўз билан айтганда, партиянинг вилоят кенгаши, бошланғич ташкилотлари, қолаверса, ҳар бир аъзоси ўз олдиларига юрт ободлиги ва тараққиётига муносиб ҳисса қўшишни асосий мақсад қилиб қўйганлар.

Пленумда муҳокама этилган масалалар бўйича маърузалар қилинди. Маърузалар муҳокама этилиб, таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Якунда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Абдуқуддус АБАЕВ,

ЎзМТДП Андижон вилоят Кенгаши девони раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди