Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№34, 22.08.2013

АЁЛЛАР СПОРТ ФЕСТИВАЛИ

САЛОМАТЛИК, ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ ФЕСТИВАЛИ

Андижон шаҳридаги олимпия заҳиралари спорт коллежида вилоят хотин-қизлар кўмитаси раҳбарлигида мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллик байрамига бағишланиб, аёллар ўртасида ўтказилаётган спорт фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан анъанавий тарзда бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган мазкур фестиваль жорий йилда "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!" шиори остида ташкил этилди. Ушбу спорт байрамида фестивалнинг шаҳар ва туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 17 жамоа иштирок этди.

Тадбир очилишида сўз олганлар мамлакатимизда опа-сингилларимизнинг соғлом бўлишлари, хусусан, хотин-қизлар спортини ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, ўтказилаётган фестивалнинг аёлларни спортга жалб этишдаги ўрни ва роли хусусида гапирдилар.

Бугун вилоятимизда хотин-қизларининг спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган, 4 мингдан зиёд спорт иншоотлари ишлаб турибди. 900 нафардан зиёд аёл мураббийлар фаолият олиб бормоқда. Умуман, бу борада олиб борилаётган самарали ишлар натижасида айни кунда вилоятда 110 мингдан зиёд опа-сингилларимиз спорт билан доимий шуғулланмоқда. Бундан ташқари, хотин-қизларни спортга жалб этиш масаласига кўрсатилаётган эътибор туфайли кейинги йилларда турли халқаро ва республика спорт мусобақаларида андижонлик хотин-қизларнинг 700 нафардан зиёд вакиласи муваффақиятли иштирок этиб, 400 дан зиёд олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритдилар.

Байрамона руҳда ўтган фестивалда хотин-қизлар спортнинг волейбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, сузиш, дартс, гимнастрада турлари бўйича ўзаро баҳслашдилар.

- Спорт инсон саломатлигида муҳим ўрин тутади, шу боис ҳам нафақат мен балки, бутун оиламиз спорт билан доимий шуғулланамиз, - дейди Марҳамат туманидаги "Туркистон" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи уй бекаси, волейбол жамоаси аъзоси Насибахон Аҳмедова. - Спорт билан мунтазам шуғулланган аёл ҳамиша соғлом, гўзал ва латофатли бўлиши аниқ.

Хотин-қизларимиз иштирокида ўтаётган бугунги фестиваль спортнинг оммавийлигини ошириш, шу билан бирга, аёлларни спортга жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Қизғин ва муросасиз баҳслар якунига кўра, Исбоскан тумани вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Балиқчи тумани жамоасига иккинчи, Андижон шаҳри жамоасига учинчи ўрин насиб этди. Шунингдек, фестивалда бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорларни вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова табриклаб, уларга эсдалик совғалар топширди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди