Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№34, 22.08.2013

(ҚАТРА)

МУЗҚАЙМОҚ

Дунё болаларини бир даврага жамлаб, "Энг ширин нарса нима?" деб сўралса, бараварига: "Мўзқаймоқ", - дейишади. Қўриниши ҳақиқатдан ҳам муздек, ҳақиқатдан ҳам совуқдек туюлса-да, аслида жуда мазали ширинлик. Татиб кўрганки, яна татигиси келади. "Яна есам", дейди...

Ёзда иссиқнинг тафтига чидаш қийин, одамлар соя-салқин жойларни излаб қолишади. Айниқса, болажонларнинг муздек сувларда чўмилгиси келади.

Ана шундай кунларда улар музқаймоқни кўришлари биланоқ ўзгариб қолишади, ҳарҳашаларини бошлашади. "Музқаймоқ олиб берасиз", дейишади. Оёқларини тираб, юрмай туриб олишади. "Ҳозир олиб берасиз", дейишади...

Усти жимжимадор соябон билан тўсилган, музқаймоқхона катта-кичик болакайлар билан тўла. Мўзқаймоқхўрлик айни авжида. Фақат еб бўлганларигина у ёқ - бу ёққа қараб қўйишади. Каттаси: "Бўлди энди кетайлик, деса ҳам кичигининг ҳеч кетгиси келмайди.

Севишганлар - ёшгина йигит билан қиз ранг-баранг айлана стол атрофида бемалол ўтириб олишади. Музқаймоқнинг энг ширини, энг қимматидан буюришади. Бир-бирларига қараб тўйишмайди. Баралла эшитилиб турган дилрабо куй севгиларига гувоҳ, ҳамроҳ бўлади. Музқаймоқ бир баҳона...

Гоҳо-гоҳо кўчаларда ўрта ёшли одамларни ҳам қўлларида музқаймоқ еб ўтиб бораётганликларини кўриб қоламиз. Улар: "Қани эди оиламиз ҳаёти ҳам шу музқаймоқдек ҳамиша ширин бўлса эди", деган гапни кўп такрорлашади...

Катталар ҳам музқаймоқни жуда-жуда яхши кўришади. Ахир улар ҳам бир пайтлар бола бўлишган, кичкина бўлишган. Музқаймоқни мазза қилиб ейишган. Ширинлиги, мазаси ҳали-ҳали оғизларида.

Музқаймоқлар асли фақат болалар учун егулик, ёш йигит-қизлар учун эса фақат эрмак. Музқаймоқлар кўпайсин, болакайлар тўйиб-тўйиб ейишсин.

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди