Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№35, 29.08.2013

"ШАҲРИХОНСОЙ МАВЖЛАРИ"

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида юртимиз мустақиллигининг 22 йиллик байрами арафасида Шаҳрихонда "Қадр қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон" шиори остида анъанавий адабий анжуман - "Шаҳрихонсой мавжлари" бўлиб ўтди. Анжуманда пойтахтдан ва Фарғона водийсидан йиғилган адиблар ва ёш ижодкорлар иштирок этдилар.

Тадбир қатнашчилари дастлаб шаҳрихонлик маърифатпарвар шоир Оразий қабрини зиёрат қилиш билан бирга шоир музейи кўргазмаларини томоша қилдилар.

Анжуман Шаҳрихоннинг гўзал ва обод гўшаларидан бири - Мингчинор дам олиш масканида бўлиб ўтди. Тадбир очилиш маросимида сўзга чиққанлар барчани муқаддас байрамимиз - Мустақилликнинг 22 йиллиги билан муборакбод этдилар, юртимизда ёш авлодга, хусусан, ижодкор ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик хусусида сўз юритдилар.

Шеърият мушоирасида ёш ижодкорлар икки гуруҳга ажралиб, машғулотларда қатнашдилар. Ёшлар ижоди устоз шоир ва ёзувчилар томонидан баҳоланди.

Матлуба Мўминова, Абдураҳим Абдиев, Нурулло Абдушукуров, Гулираъно Аҳмедова, Нодира Жўраева сингари истеъдодли ёшларнинг шеърлари алоҳида эътироф этилди.

Анжуманда фаол иштирок этган ёш ижодкорлар Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али иштирок этди.

Х. СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди