Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№35, 29.08.2013

МУКОФОТ ҚУВОНЧИ

Президентимиз Ислом Каримовнинг Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисидаги Фармони эълон қилинган куни кўзларимга ёш келди. Ишонмай газетани қайта-қайта ўқидим. Фарзандларим, яқинларим, қўни-қўшниларим бирин-кетин табриклашиб кириб келганларида қувончдан энтикдим. Нега десангиз, давлат мукофотига мен ҳам лойиқ кўрилганлигимдан беҳад кўнглим кўтарилди.

Чанг миллий чолғуларимизнинг маликаси ҳисобланади. Шу созга ишқим тушган эканки, мана 30 йилдан бери шу соҳадан ёшларга сабоқ бериб, Андижон санъат коллежида фаолият юритиб келяпман. Нафақат, шогирдлар, балки фарзандларим ҳам изимдан келишяпти.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Ширин Маматова,"Ниҳол" мукофоти совриндорлари Рўзихон Нурматова ҳамда Иззат Қосимовларнинг куй-қўшиқларини тинглаган киши бизнинг санъат коллежимиздан ҳақиқий санъаткорлар етишиб чиқаётганига амин бўлишади. Мен ҳам ушбу даргоҳда мана шундай истеъдодли ёшларга санъат сирларини ўргатиб, уларни қўшиқчилигимизнинг классик дурдоналарини юракларига чуқурроқ сингдириб боришга ҳаракат қилаётганимдан ўзимда фахр сезаман.

Санъат фидоийликни ёқтиради. Кимки касбига меҳр қўйган экан, бу албатта, ўз рағбатини олади. Мен ҳам бугун шу касбим орқали ҳурмат топганимдан, "Шуҳрат" медалига сазовор бўлганимдан бениҳоят шодман.

Хотирахон АКРАМОВА,

"Шуҳрат" медали соҳибаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди