Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№35, 29.08.2013

АНЖУМАН

ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАШКИЛОТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Андижон шаҳридаги З. М. Бобур номли вилоят мусиқали драма ва комедия театрида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилаётган "Энг намунали хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти" кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда хотин-қизларнинг жамият ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги иштироки ва фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда бошланғич ташкилотларнинг ўрни ва роли ортиб бораётганлиги, бошланғич ташкилотлар томонидан турли йўналишларда, айниқса, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, тадбиркор аёлларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёшларни ҳунарга ўргатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Айни кунда Андижон вилоятидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда хотин-қизлар қўмиталарининг 3 минг 800 га яқин бошланғич ташкилоти фаолият юритмоқда. Улар хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик, оилавий бизнес борасидаги фаолиятларини йўлга қўйиш, касб маҳоратларини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ишларига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.

Ўзбекистон давлат Мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб "Қадр - қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон" шиори остида ўтказилган "Энг намунали хотин-қизлар қўмитаси бошлан- ғич ташкилоти" танловининг вилоят босқичида маҳаллалар, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, тиббиёт муассасалари, олий ўқув юрти ҳамда корхона ва ташкилотлар сингари олтита номинация бўйича туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган, ҳар жиҳатдан самарали фаолият олиб бораётган энг намунали бошланғич ташкилотлар аниқланиб, ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

- Маҳалламизда хотин-қизлар билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилади, шу боис ҳам барча йўналишлар бўйича ишлар намунали ташкил этилган, - дейди танловнинг "Энг намунали маҳалла фуқаролар йиғинлар бошланғич ташкилоти" номинацияси ғолиби, Андижон туманидаги "Гулобод" МФЙ хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Хайринисо Зуҳриддинова. - Меҳнатларимиз муносиб баҳоланганлигидан хурсандмиз, шу билан бирга, эришилган муваффақият зиммамизга катта масъулият юклайди.

"Уз Донг Вон Ко" қўшма корхонамизда 67 нафар хотин-қиз фаолият кўрсатади, -дейди асакалик Шоирахон Толипова. -Улар яратилган шарт-шароит, кўрсатилаётган эътибордан кўнгиллари тўлган ҳолда иш юритадилар. Корхонамизнинг бошланғич ташкилоти томонидан ҳам уларга маънавий ва моддий ёрдам кўрсатилади. Бугунги тадбирда ғолиб бўлганлигимиз бу биз хотин-қизлар ташкилоти фаолиятига берилган баҳодир. Қолаверса, корхонамизда аёлларга эътибор ва эҳтиромнинг намунасидир. Шундай экан, бу муваффақиятдан руҳланган холда яна астойдил ғайрат билан ишлашга ҳаракат қиламиз.

Шунингдек, танловнинг бошқа совриндорлари ҳам эришган ютуқлари учун олган рағбатлари кучларига-куч қўшишини изҳор қилдилар.

Тадбир якунида вилоятимизнинг хушовоз хонанда ва раққосалари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Моҳларой Бўтаева, Авазбек Мирҳўжаев, Рўзихон Нурматова, Гулсанам, Акромжон Султонов ҳамда Шаҳноза Искандаровалар ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларга хушнудлик бағишлади.

* * *

Шунингдек, шу куни "Маънавиятга таҳдид, ўзлигимиз ва келажагимизга таҳдид" мавзусида Фарғона водийси вилоятлари ҳамда туман, шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, бош отинойилари, маҳалла фаоллари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Унда ёшларнинг кийиниш маданияти, миллийлигимизни йўқотмаслик, "оммавий маданият", яъни йигит-қизларни менталитетимизга ёт бўлган ғоялардан асраш хусусида фикр-мулоҳазалар айтилди.

Семинар якунида туман, шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, маҳалла фаоллари, отинойилар, посбонлар ҳамжиҳатликда иш олиб боришга келишиб олдилар.

Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситхонова иштирок этди.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди