Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№35, 29.08.2013

БЕЛИДА БЕЛБОҒИ БОР ҚИЗ

Эндигина 12 ёшни қаршилаган бу қизчадаги шижоатни, довюракликни кўриб ҳайрон қолмаслик мумкин эмас. Оддий оила фарзанди, қишлоқнинг жажжи қизи спортда бугун юксак чўққиларни кўзлаётгани катта истеъдод соҳибаси улғаяётганлигидан дарак беради.

2001 йилда Олтинкўл туманининг Сувюлдуз қишлоғида дунёга келган Мафтунабону спортга болалигиданоқ меҳр қўйди. Спортга бўлган иштиёқ уни спорт, хусусан, белбоғли кураш билан мунтазам шуғулланишга ундади.

Қизларидаги интилиш шунчаки болалик ҳаваси эмаслигини тушунган ота-онаси уни Андижон олимпия заҳиралари коллежига олиб келади. Қиздаги интилиш ва ҳаракатни кўрган мураббийлар коллежнинг умумтаълим мактаб бўғинига қабул қилдилар.

- Мафтунабону аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, ўз устида тинимсиз ишламоқда, устозларидан курашнинг ўзига хос жиҳатларини пухта ўрганишга ҳаракат қилмоқда. Шу боис ҳам белбоғли кураш бўйича республикамиз миқиёсидаги қатор мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

- Мафтунабонунинг ҳар бир ютуғи, у эришаётган натижалар барчамизни хушнуд этади, - дейди белбоғли кураш бўйича вилоят терма Жамоаси бош мураббийи Жалолиддин Бозоров. - Йил бошида вилоятимиз 2001-2002 йилларда туғилган ёшлар ўртасида ўтказилган белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатида Мафтунабону фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Дарҳақиқат, жаҳон чемпионатига саралаш ҳисобланган ушбу мусобақада ғолиб чиққан Мафтунабону Маҳмудова октябрь ойида ёшлар ўртасида Украинада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Бугун Мафтунабону ана шу мусобақага астойдил тайёргарлик кўрмоқда.

- Мақсадим, халқаро мусобақаларда Ўзбекистонимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш, - дейди Мафтунабону. - Олдинда мураккаб баҳс, нуфузли мусобақалар турибди. Уларда муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламан. Чунки ортимда мени камолга етказаётган она юртим, устозларим, қадрли инсонларим - ота-онам бор. Мен уларнинг ишончини оқлашим керак.

Фикрлари теран, ўзига ишонч, эртанги кунга катта умид билан боқаётган орзулари ойдек ойдин қизга омад тилаймиз.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди