№36, 05.09.2013 АНДИЖОНЛИК ЗУЛФИЯХОНИМЛАР
Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Боғи Бобурдаги "Бобур ва Жаҳон маданияти" музейи мажлислар залида вилоятимизда яшаб, фаолият кўрсатаётган ўндан зиёд "Зулфия" номидаги давлат мукофоти соҳибалари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Халқ таълими, маданият ва спорт ишлари, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, шунингдек "Камолот" ЁИҲ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари вакиллари ҳамда бир гуруҳ иқтидорли қизлар иштирок этган ушбу тадбирда вилоятимиздаги мазкур мукофот совриндорларининг иш фаолиятини ривожлантириш, бугунги мақсад ва вазифаларини белгилаб олиш ва уларни қўллаб-қувватлаш хусусида сўз юритилди. Шу билан бирга, тадбирда мутахассислар томонидан "Зулфия" номидаги давлат мукофотига ҳужжат топшириш юзасидан маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Давра суҳбатида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Юнусова иштирок этди.
Х. СИДДИҚОВА.
|