№36, 05.09.2013 БАЙРАМ ШУКУҲИ
Андижон туманида жойлашган Бўтақора "Мурувват" эркаклар интернат уйида мустақиллигимизнинг 22 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни "Мурувват" уйи директори Д. Ибрагимов очиб, барчани энг улуғ, энг азиз айёмимиз билан муборакбод этди. Узоқ йиллар мобайнида ушбу масканда фаолият юритаётган бир гуруҳ ишчи ходимлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Муассаса ходимлари ўртасида ўтказилган турли беллашув ва айтишувлар даврага кўтаринкилик бағишлади. Ғолиблар "Мурувват" уйи маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан рағбатлантирилди.
Туман маданият ва спорт ишлари бўлими тасарруфидаги бадиий жамоалар санъаткорлари томонидан ижро этилган куй, қўшиқ ва жозибали рақслар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. Кечга томон давом этган байрам тадбири йиғилганларни хушнуд этди.
Г. АҲМЕДОВА.
|