№36, 05.09.2013 САҲОВАТЛИ ТАДБИРКОР
Пахтаобод тумани Маданият қишлоғи аҳли "Универсал" масъулияти чекланган жамият раиси Маҳмуджон Абдулазизовни саҳоватли тадбиркор сифатида қадрлашади. У маҳалла ҳудудида жойлашган 28-ҳамда 48-умумтаълим мактабларига ёрдам кўрсатиб келади.
Яқинда шу мактабларда узоқ йиллар давомида сабоқ бериб келаётган 6 нафар тажрибали ўқитувчиларга мустақиллик байрами муносабати билан қимматбаҳо совғалар тақдим этди.
Ушбу мактабларнинг педагогик жамоалари ҳимматли тадбиркорнинг беминнат саҳоватидан миннатдор бўлдилар.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|