№36, 05.09.2013 БОҒЧАДА БАЙРАМ ТАДБИРИ
Юртимиз мустақиллигининг 22 йиллик байрами Шаҳрихон туманидаги 42-мактабгача таълим муассасасида ҳам ўзгача нишонланди.
Байрамга тайёргарлик асносида 50 нафар бола тарбияланаётган мазкур муассасада кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Куй, қўшиқларга бой байрам тадбирида эса болажонлар томонидан ижро этилган она, табиат, Ватан мавзусидаги шеър ва қўшиқлар барчага манзур бўлди. Байрам болажонлар ва тадбирда қатнашган ота-оналарда катта таассурот қолдирди.
М. ИСАЖОНОВ.
|