Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№36, 05.09.2013

ИФТИХОР

БИЗ БИР ОИЛА, БИЗ БИР ЖАМОАМИЗ

Мамалакатимиз ёшларининг ҳар томонлама баркамол ва етук кадрлар бўлиб вояга етиши, жамиятда ўз ўрнини топишида касб-ҳунар коллежлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Бизнинг замонавий архитектура услубида қурилган Марҳамат қурилиш ва индустрия касб - ҳунар коллежимизда ҳам ўқув тарбия ишлари намунали йўлга қўйилган.

Коллежимиз 900 ўринга мўлжалланган бўлиб, 10 та йўналиш бўйича мутухассислар тайёрлайди. 151 нафар устоз ва мураббийлар шу йўналишлар бўйича 1603 нафар йигит қизга билим бериб, касб-ҳунарга ўргатмоқда. Бундан ташқари, таълим муасасамизда табиий ва аниқ, шунингдек, тиллар, ижтимоий гуманитар фанлар кафедралари фаолият кўрсатаётганлиги, 54 та ўқув хоналари давлат таълим стандартларига мослиги, 4 та лаборатория, 4 та лингафон хоналари мавжудлиги, ўқув хоналари замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлиги ёшларга пухта билим бериш, таълим-тарбия ишларини самарали олиб боришда қўл келмоқда.

Яратилган қулай имкониятлардан тўлиқ фойдаланаётганимиз туфайли барча кўрсаткичлар бўйича вилоятдаги коллежлар орасида намунали ўқув маскани сифатида ўз ўрнимизга эгамиз.

Дарслар кўп йиллик педагогик тажрибага эга ўқитувчилар, малакали мутахассислар томонидан юқори савияда ташкил этилмоқда. Умарали Эсонбоев, Раҳмонжон Болтабоев, Маҳбубахон Қаюмова, Муҳитдин Тошматов, Ойбек Аҳмаджонов, Ўткирбек Акромов ҳамда Раҳимахон Боймирзаева сингари устозларнинг ўзига хос тарзда дарс ўтиш услублари, дарсларни илғор педагогик технологиялар асосида олиб бориши талабаларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Таълим даргоҳимизда инсон умри давомида амал қиладиган интилувчанлик, қадриятларга ҳурмат сингари турли кўникма ва малакаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Чунки бугунги ёшларнинг интелектуал қобилияти юқори, янгиликни ўзлаштиришга, ўрганишга истаги баланд. Боиси, эртанги кунимиз эгаларининг вазифаси фақат билимларни ўзлаштирибгина қолмай, бирон -бир касб-ҳунарнинг этагидан маҳкам тутган мутахассис бўлиб етишишдир. Ўқув даргоҳимизда таҳсил олаётган ўқувчининг ҳаммасида ҳам олий ўқув юртига кириш имконияти йўқ. Уларга коллежда ўрганган касб-ҳунари асқотади. Шунинг учун ўқувчида кун ўтса бўлди, деган кайфият йўқ. Ўқиса, ўрганса, келажакда ҳам ўзи, ҳам оиласи, ҳам юртимизга фойдаси тегади.

Касб - ҳунар коллежларининг мактаб ва олий ўқув даргоҳларидан фарқи уларда таҳсил олувчилар билим олиш билан бирга касбий кўникмаларни амалиётда қўллаб, ўз йўналиши бўйича мутахассис бўлиб етишишидадир.

Уларга билим ва ҳаётий кўникма бериб келаётган устоз, мураббийларимиз меҳнати ҳар қандай эъзозга лойиқ. Шу боис, 2011-2012 ўқув йилининг якунида коллежимиз маъмурияти томонидан энг намунали, фаол ўқитувчилар: она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Сурайёхон Мажидова, иқтисодиёт асослари фани ўқитувчиси Аҳмадилло Султонов, махсус фан ўқитувчиси Дилноза Мамақова сингари, яна 25 нафар умумтаълим ва махсус фан ўқитувчиларини самарали меҳнатлари учун тақдирладик. Вилоят ҳокимлиги, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан эса Муҳитдин Тошматов, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Фахрий Ёрлиғи билан эса маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Хадичахон Ураимова, "Энг намунали хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти" танловининг вилоят босқичида "Энг намунали касб-ҳунар коллежи бошланғич ташкилоти" номинацияси бўйича Майрамхон Рўзиеванинг тақдирланганлиги жамоамизда олиб борилаётган ибратли ишларнинг эътирофи деб биламиз. Чунки, биз бир оила, бир жамоамиз. Педагогларимизнинг ютуғи бу жамоамизнинг ютуғидир.

Абдурашид МАМИРОВ,

Марҳамат қурилиш ва индустрия касб-ҳунар коллежи директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди