Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№36, 05.09.2013

ТУРМУШ ЧОРРАҲАЛАРИДА

МЕҲР ОҚИБАТГА СУЯНЧ ХАЛҚМИЗ

ШОДИЁНА

Наргиза оиладаги кенжа келин. Камбар, дилкаш. Ҳамма ишнинг уддасидан чиқади. Қайнонаси Солия холани ва қайнотаси Йўлдошбой отанинг ҳам ҳурматларини ўрнига қўяди. Ўрталарида аҳиллик, тотувлик мужассам.

Йўлдошбой отага набиралари овунчоқ бўлиб қолган. Бўш вақтларида уларнинг ёқимли сўзларини, бири-биридан қизиқ бўлган саволларини эшитиб ором олади отахон.

Файзли хонадонда набиралар яна биттага кўпайди. Келини Наргиза ойдеккина қиз кўрди. Чақолоққа исм қўйишда бошқалар отахоннинг кўнглига қараб қолишди.

- Ота, набирангизга яхши бир исм топасиз-да, сўраб қолди ўғли.

- Хўп, хўп, ўғлим. Набирамнинг исмини Шодиёна деб қўямиз. Истиқлол байрамимиз арафасида дунёга келди. Ҳамиша шодликка тўлиб, яхшилар қаторида ўсиб-улғайиб, эл-юртимиз корига ярайдиган фарзанд бўлиб юрсин.

- Отанинг сўзлари оиладагиларга ёқиб тушди. Шодиёна - қандай ёқимли ва чиройли исм.

ҚЎШНИЛАР

Қишли-қировли кунлар эди ўшанда. Маҳалладошимиз Алишер аканинг хонадонидаги тандир тушиб кетибди. Тандир қуришнинг вақти эмас Бозордан ҳар куни нон сотиб олишга пул етказиши қийин. Оилада ўғил-қизлар, набиралар дегандай олти жон бор. Оила бекаси Нуринсо опа муаммога ечим топиш илинжида бор гапни ён қўшниси Марварид опага айтди.

- Хабарим бор, ўргилай. Бемалол чиқаверинг. Ана тандир, сизга ҳам, бизга ҳам етади. Ўтин кўтариб овора бўлиб юрманг. Ғўзапоя бор, - дея қўшнисининг кўнглини кўтарди Марварид опа.

Ўша аёл вақти-вақти билан қўшнисиникида нон ёпади. Ҳар гал тандирдан узилган иссиқ нондан биттасини олиб, хонадон эгасига беришни, рози қилишни ўйлайди. Лекин, меҳр-оқибат, яхшилик бир умр ёддан чиқмаслигини яхши билган Марварид опа нонни олмайди. Аксинча, вазминлик билан:

- Майли, ризқ-насиба, бир тишламгина оламан. Нон ёпишга уста экансиз, жудаям чиройли чиқибди. Мен розиман, фарзандларингиз ейишсин, - дейди-ю қўшнисини дастурхонга таклиф этади.

БОЛАЖОН АЁЛ...

Йўл бўйида неварасини ўйнатиб юрган Назокат опанинг ёнига ёши ундан бирмунча катта бўлган Одина опа келди. Улар ҳол-аҳвол сўрашган бўлишди. Сўнг Одина опа болага қараб:

- Вуй, ҳаммаёғинг кир бўлиб кетибдия. Тозароқ юрсанг бўлмайдими? - деди болакайга қараб.

Шу пайт уларнинг даврасига яна бир қўшни аёл қўшилди. У ёқимли сўзларни айтганича:

- Қандай ширин бола бу мана, сенга канфетим ҳам бор. Қани, асалим, менга кел-чи, - дея қизчани бағрига босди.

Уларга қараб ўйга толдим. Ҳамма аёл ҳам бирдай эмаслиги, болага бирдай меҳр беролмаслигини шу икки аёл тимсолида кўргандай бўлдим.

Абдумутал ВАҲОБОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди