Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№37, 12.09.2013

"ҲАМКОРБАНК": КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТАГА"

"Ҳамкор" бизнес марказида ана шу мавзуда матбуот конференцияси бўлиб ўтди.

Мустақиллик байрами ҳамда "Ҳамкорбанк" ОАТБ ташкил этилганлигининг 22 йиллиги муносабати билан ўтказилган мазкур тадбирни банк бошқаруви раисининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Н. Ёқубова очди. Шундан сўнг, банк бошқаруви раиси Олмахон Тўраҳўжаева мустақиллик тенгдоши бўлган банк томонидан истиқлол йилларида амалга оширилган ишлар ҳақида маъруза қилди.

Йилдан-йилга банкнинг айланма маблағи кўпайиб бораётганлиги, республикамизнинг барча ҳудудларида филиаллар, минибанклар ташкил этилганлиги, умуман, банк мамлакатимиз молия-банк тизимида мустаҳкам ўрин эгаллаганлигини, халқаро молия институтлари билан ҳамкорлиги мустаҳкамланаётганлигини таъкидлади. Жумладан, жорий йилда Американинг "Global finanse" журнали томонидан "Ҳамкорбанк" "2013 йилда Осиёнинг ривожланаётган мамлакатлари молия бозоридаги энг яхши банк", шунингдек, "Asian Banking & Ғinanse" журнали томонидан Осиё минтақасидаги 200 та йирик молия институтлари ўртасида ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, "Ўзбекистоннинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ривожи учун муносиб ҳисса қўшаётган 2013 йилнинг энг яхши банки", дея эътироф этилди. Бу албатта, "Ҳамкорбанк" ўз мижоз ва ҳамкорлари билан биргаликда юксалиш сари дадил қадам ташлаётганидан далолат беради.

Тадбирда марказий ва маҳаллий матбуот нашрлари вакиллари банк фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

З. ЎРИНБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди