Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№37, 12.09.2013

"ДИҚҚАТ, БОЛАЛАР!" ТАДБИРИ ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТМОҚДА

Ҳар йили янги ўқув йили бошланиши билан юртимизда ўқувчи ёшлар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ўқувчиларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантириш, йўл ҳаракати қоидалари ҳақидаги билимларини бойитиш мақсадида "Диққат, болалар!" тадбири ўтказилади.

Жорий йилда мазкур тадбир доирасида Қўрғонтепа тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги барча таълим муассасаларида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, транспортлар қатнови кўп бўлган йўллар ва кўчаларни кесиб ўтишда фақат пиёдалар ўтиши учун ажратилган йўлакчалардан ҳаракатланиш юзасидан таълим муассасаларида "Йўл қоидаси - умр фойдаси" деб номланган ўқув ва амалий машғулотлар, суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, транспорт ҳаракати серқатнов бўлган кўчаларда жойлашган мактабларда болаларнинг машғулотларга хавфсиз келиб-кетишлари тўла таъминланмоқда.

Олиб борилган кенг кўламли ишлар самараси ўлароқ, туман ҳудудида болалар иштирокидаги йўл ҳаракати транспортлари билан боғлиқ кўнгилсизликлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайди. Бу келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод хавфсизлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламдаги тарғибот ва ташвиқот ишларининг натижасидир. Таъкидлаш жоизки, туманимизда тадбир доирасидаги, қолаверса, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борадаги ишлар изчил давом эттирилади.

Улуғбек ТОШБОЕВ,

Қўрғонтепа тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори, сержант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди