Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№37, 12.09.2013

ТАЛАБА ФИКРИ

ИБН СИНО ВОРИСЛАРИМИЗ

Дунёга улуғ алломаларни етказиб берган жаннатмакон юртимиз ўз аждодлари билан ҳамиша фахрланади. Ал Хоразмий, Абу наср Фаробий, Аҳмад Фарғоний, Абурайҳон Беруний, Марғиноний, Паҳлавон Маҳмуд, Замахшарий каби алломалар фан ривожига катта ҳисса қўшган олимлардир.

Таботат олами билан тиллашган Абу Али Ибн Сино эса тиббиёт тараққиётига ўзининг муносиб улушини қўшган олимдир. У Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида туғилган. Ўша юртда ўқиб, таълим олади. Болалигиданоқ мустақил мутолаага берилиб, тиббиёт, фалсафа, мусиқа ва адабиёт билан жиддий шуғулланади. Ўн саккиз ёшидаёқ истеъдодли ҳаким сифатида шуҳрат қозонади. Бухоро ҳокими қуланж касали билан оғриб қолганида ёш ҳаким уни даволайди ва сарой кутубхонасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. У кўп вақтини сарой кутубхонасида ўтказиб, юзлаб китобларни мутоала қилади.

У ўрта асрнинг қомусий олими сифатида ном қозонади. "Донишнома". "Томир уриш ҳақида рисола". "Китоб ал - қонун фиттиб", "Ўржуза фил мантиқ", "Араб тили", "Шеър тўғрисида китоб". "Мусиқа ҳақида рисола", "Рисолат - ут тайр" каби асарлар Ибн Синонинг ақл-заковат меваси ҳисобланади.

Шеърият билан шуғулланган олим ўз тиббий хулосаларини, муолажалар тартибини назмий усулда ҳам баён этган. Бутун ҳаётини илм-фанга бағишлаган улуғ олим Ҳамадон шаҳрида қуланж касалидан вафот этади. Комил инсон Ибн Синонинг илмий мероси бугунги кунда тиббиёт тараққиётининг асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Ғарбда Авеццина номи билан шуҳрат қозонган олимнинг "Тиб қонунлар" китоби дунё ҳакимлари учун асосий дастуруламал бўлмоқда.

Биз бўлғувси шифокорлар ҳам Ибн Синонинг ворисларимиз. Олган билимларимизни амалиётга татбиқ этиб, бор куч-ғайратимизни одамлар дардига шифо топишига сарфлайдиган инсонлар бўлиб етишишга ҳаракат қиламиз.

Замирахон ҲОШИМОВА,

АДТИнинг магистранти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди