Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№38, 19.09.2013

АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги "Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан вилоятимизда "Фертиль ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларни соғломлаштириш ҳафталиги" тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбир доирасида Андижон, Хонобод ва Қорасув шаҳарларида истиқомат қилувчи фертиль ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болалар малакали шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

- Бундан асосий мақсад, туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларни малакали тиббий кўрикдан ўтказиш, - дейди Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулнаҳор Абдуллаева.

Кўрик жараёнида турли касалликлари аниқланган фуқаролар даволанишга жалб этилди. Шунингдек, шифокорлар томонидан аёлларга исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш бўйича зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди, аҳолининг, айниқса, ўсмир қизлар ва болаларнинг тиббий маданияти, билимларини юксалтириш, озодалик, покизалик, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мавзуларида суҳбатлар олиб борилди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди