Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№38, 19.09.2013

20 СЕНТЯБРЬ - ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

ЎРМОНЛАР - ТОЗА ҲАВО МАНБАИ

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўрмонзорлар инсоният учун зарур бўлган кислороднинг 60 фоизини ишлаб чиқаради. Бир гектар майдондаги дарахтзор ёки бутазор ҳаво таркибидаги 220-280 килограммгача корбонат ангидрид газини ва бошқа аралашмаларни сўриб олади.

Бу билан 180-220 килограмм кислород ишлаб чиқаради. Шунингдек, ўрмонлар тупроқни шамол ва сув эрозиясидан, автомобиль ва темир йўллар, каналлар, қишлоқ хўжалиги экин майдонларини, аҳоли истиқомат масканларини турли табиий ҳодисалардан ҳимоя қилади. Сел, сув тошқини, қор кўчкиси, тупроқ силжишининг олдини олади.

Бугунги кунда мамлакатимизда ўрмон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш борасида зарур барча ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, республикамизнинг мавжуд ўрмонзор ҳудудларидан оқилона фойдаланиш ва уларни кенгайтириш мақсадида 2006 йилдан бошлаб Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича Халқаро ФАО ташкилоти ҳамда Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги Бош бошқармаси ҳамкорлигида "Миллий ўрмон дастури ва ўрмон Қонунчилигини ишлаб чиқишга ёрдам" лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади халқаро андозаларга мос тажрибалар асосида мамлакатимиз ўрмон хўжалигининг шароитларини ҳисобга олиб, ўрмончилик бўйича мавжуд қонунчилигимизни янада такомиллаштириш, табиатни асраб-авайлаш ҳамда аҳолининг экологик саводхонлигини оширишдан иборат.

Ҳозир республикамизда 22 та ўрмон ва 8 та доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган хўжаликлар фаолият олиб бормоқда. Республика бўйича 100-130 гектар майдонда 15 турдаги шифобахш ўсимликлар етиштирилиб, улардан ҳар йили ўртача 200 тоннадан зиёд ҳосил олинади. Ўрмончиликка ихтисослашган корхоналарда йилига 30-35 минг куб ёғоч, жумладан, 2 минг метр кубдан зиёд бунёдкорлик материаллари ҳамда 150 тонна ўсимлик уруғлари тайёрланади.

Жумладан, вилоятимизда ҳам мазкур йўналишда ибратли ишлар олиб борилмоқда. Айни кунда вилоят давлат ўрмон хўжалигининг умумий майдони 2029,5 гектардан иборат, шундан ўрмонли ерлар 1576 гектарни ташкил этади. Ана шу майдонларда жами 11728 минг дона турли хилдаги мевали ва манзарали дарахтлар парваришланмоқда.

- Вилоятимизнинг 10 та туманида жойлашган, 17 та ўрмонлар табиатимизга ўзгача сайқал бериб турибди, - дейди Андижон давлат ўрмончилик хўжалиги директори Ойбек Абдуллаев. - Хўжалик майдонларига ҳар йили турли-туман дарахтларнинг янги кўчатлари ўтказилиб, ўрмон майдонларини кенгайтириш, мавжуд дарахтларни ёшартириш ишлари изчил олиб борилмоқда.

Дарҳақиқат, хўжаликнинг салкам 11 гектар майдонида иқлим шароитимизга мос каштан, можевельник, сафора, ипак акация, ёнғоқ, эман, ўрик, қайрағоч,терак, Қрим қарағайи, лола дарахти, арча каби манзарали дарахт кўчатлари етиштирилади. Улар айни кунда табиатимизга, кўчаларимизга хусн бағишламоқда.

Вилоят давлат ўрмон хўжалиги тизимида фаолият олиб бораётганлар орасида аёллар ҳам сидқидилдан меҳнат қилаётганлиги эътиборга моликдир.

Ўз касбини сидқидилдан севувчи фидойи аёлларимиз ўрмон хўжалигини ривожлантиришда ҳам самарали меҳнат қилиб келмоқда.

- Ўз ишимни жуда севаман, - дейди Хонободда жойлашган "Тошохур" ўрмон хўжалиги ходимаси Маҳлиёхон Ойсароҳунова. - Табиат бола тарбиясида ҳам муҳим роль ўйнади. Мен ҳам ўз касбим орқали фарзандларимда табиатга меҳр-муҳаббат уйғотишга интиламан.

Катта ўғлим ўрмончиликка, рассомчиликка қизиқади. Чизаётган суратларида ҳам дарахт-лар, табиатни тасвирлайди. Бундан фахрланаман. Бизнинг ўрмонларда 20 хилга яқин турдаги манзарали ва мевали дарахтлар мавжуд. Шунингдек, ўрмонимизда турли-туман қушлар ва ҳайвонлар ҳам бор. Булар, албатта, она табиатнинг бизга берган инъомидир. Улардан унумли фойдаланиш ва асраб-авайлаш бизнинг инсонийлик бурчимиз ҳисобланади.

Хўжалик ўрмонларида 1200 донадан зиёд тулки, чиябўри, фазань, қуён, каклик, бедана, ёввойи ўрдак, чуррак сингари ёввойи қуш ва ҳайвонлар мавжуд. Уларнинг яшаши, кўпайиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Ўрмон - умуммиллий бойлигимиз. У нафосат, кўркамлик, саломатлик гарови, соф ҳаво манбаи сифатида юртимизда экологик вазиятни яхшилаш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш учун хизмат қилади. Дарҳақиқат, ўрмончиларимиз мамлакатимиз табиатини янада фусункор этиш, унинг бетакрор манзараларини асраш табиатимиз мусаффолигини таъминлаш учун ўз меҳнатлари билан самарали ҳисса қўшадилар.

Сожида САИДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди