Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№38, 19.09.2013

КАДРЛАР САЛОҲИЯТИ - ЮКСАК МАЪНАВИЯТ АСОСИ

НУРЛИ МАСКАН

Болажонлар ҳаётимиз қувончи, орзуларимиз қаноти, келажагимиз давомчилари. Ҳар бир ота-она жондан азиз дилбандини ана шундай тасаввур қилади ва уларни комил инсон бўлиб вояга етишлари учун кичик ёшидан бошлаб, боғча, мактаб остонасига етаклайди.

Ҳар бир ўғил-қизнинг билимли, ҳаётни теран англаб, оқ-қорани танишларида, албатта, тарбиячи ва педагогларнинг ўрни беқиёс.

Андижон шаҳридаги 45-мактабгача таълим муассасаси вилоятимиздаги ибратли таълим масканларидан биридир. Бир неча йиллардан буён тарбияланувчиларга рус ва инглиз тили пухта ўргатиб келинаётган мазкур масканга Галина Мамараҳимова раҳбарлик қилади. Боғчада 12 та гуруҳ бўлиб, 300 нафар болажонларга 16 нафар жонкуяр тарбиячилар масъулдирлар.

- Кадрлар танлашда талабчанман, - дейди мудира. - Уларнинг салоҳиятига қараб ишга қабул қиламан. - Чунки кадрлар салоҳияти - юксак маънавият дегани.

Галина Мамараҳимова дастлаб ишга тайинланган вақтда боғча таъмирталаб, атрофлари кўримсиз бир ҳолда эди. Энди уларнинг ўрнида яратилган гулзордан баҳри дилингиз очилади. Бугун бу фидойи аёлнинг жонбозлиги сабаб ушбу боғча вилоятда намунали мактабгача таълим муассасаларидан бирига айланди.

- Бу ерда ишлайдиган ҳар бир мутахассис болани яхши кўриши, уни бағрига боса билиши керак, - дейди мудира. - Шунинг учун ҳам ҳар бир ходимимиз болаларнинг юрагига киришга интилади.

Боғчада кичик ёшлилар 2 та гуруҳ, ўрта ёшлилар 4 та гуруҳ, катта ва тайёрлов гуруҳлари бўлиб, ушбу гуруҳларда тарбиячилардан ташқари рус ва инглиз тилларида машғулот ўтказувчи ўқитувчилар ҳам иш олиб боради. Тайёрлов гуруҳи болалари мактабга, тест синовларидан ўтишга тайёр ҳолда бўладилар.

Инглиз тили ўқитувчиси Шаҳноза Мухтарова, рус тили ўқитувчиси Нодира Турдиевалар ҳар куни ҳар бир гуруҳ болалари билан алоҳида машғулотлар олиб боради.

Ушбу масканда спортга ҳам эътибор кучли. Кичик гуруҳларда "Соғломжон - полвонжон", "Сиз спортни севасизми?" мавзуларида гуруҳлараро мусобақалар ташкил этилади. Спорт майдончасининг қулайлиги эса янада кўп шуғулланишга имкон беради.

Боғчада мусиқа гуруҳи бўлиб, унда ўтказиладиган "Ассалом, ёз", "Мама, папа и я", "Хайр, боғча", "Салом, боғча" каби мусиқали тадбирлар болалардаги иқтидор қирраларини кашф этмоқда.

Ҳамшира Робия Мадумарова болаларнинг тиббий кўрикларини ўз вақтида ўтказилишига жиддий қарайди. Ҳамшира хонасида биринчи тиббий ёрдам учун зарур барча дори-дармонлар мавжуд.

Оқибатхон Рустамова, Анорахон Ҳўжабоева, Мавлудахон Холиқова, Гавҳарой Аҳмедова ва Наталья Вольбенко сингари тарбиячиларнинг болажонлар билан олиб бораётган машғулотлари уларга завқ бағишлайди.

Ҳа, йиллар билан бирга улғаяётган ушбу мактабгача таълим маскани ҳам дадил қадамлар билан истиқболга елкама-елка бормоқда. Боғча жамоасининг аҳиллиги, соғлом муҳит ўз навбатида таълим соҳасидаги ютуқларга сабаб бўлмоқда.

ЗИЛОЛА,

Суратда: боғча жамоаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди