Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№38, 19.09.2013

ОГОҲЛИК

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ - ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА ТАҲДИД

Дунёда юз бераётган глобаллашув жараёнлари, турли ахборот хуружлари, хусусан, интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ёшларимиз тарбиясига таҳдид солувчи диний экстремизм билан боғлиқ ахборотлар ва мафкуравий таҳдидлар бизни ҳамиша огоҳ бўлишга ундайди.

Диний экстремизм томонидан жаҳоннинг турли минтақаларида содир этилаётган воқеаларни таҳлил этадиган бўлсак, у ўзининг турли кўринишлари билан ёшларни тўғри йўлдан чалғитишга, онгини заҳарлашга уринаётганлиги яққол намоён бўлади. Биз ёшларимизни асл мақсади бузғунчилик, бойлик орттириш бўлган, дину диёнатини унутган ақидапарастлар хуружидан асраб-авайлашимиз зарур.

Дунёқараши, мустақил фикрлаши ҳали тўла шаклланмаган айрим ёшларимиз ана шундай кимсалар алдовига ишониб, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишлари мумкин. Шу боис, таълим муассасаларида, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришимиз, ана шу учрашув ва суҳбатларга ҳуқуқшунос мутахассисларни жалб этиш мақсадга мувофиқдир. Қолаверса, истиқлол даври ёшларини буюк аждодларимизнинг бебаҳо меросига ҳурмат-эҳтиром ва муносиб ворислик руҳида тарбиялаш, айниқса, оммавий маданиятсизлик ва аҳлоқсизликни тарғиб этишга қаратилган глобаллашув шароитидаги чегара билмас маънавий-мафкуравий таҳдидлардан ёшларни муносиб ҳимоя қилиш, бадбин кимсалар томонидан ўйлаб топилган дин билан боғлиқ можароларнинг онгсиз аскари ва қурбонига айланиб қолишларидан воқиф этиш борасида олиб борилаётган ишларни асло сусайтирмаслигимиз лозим.

Кундан кунга юксалиб бораётган озод ютимизда ёшлар, уларнинг ҳар жиҳатдан етук инсонлар бўлиб камол топишлари учун зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун ёшларимиз, энг аввало, пухта билим олишлари, бор билим ва иқтидорларини шу юрт равнақи учун сарфлашлари зарур. Тинч ва осойишта ҳаётимизни кўра олмай, ҳасад ўтида ёнаётган қора ниятли кишилар таъсирига тушиб қолмаслик учун ҳам ўқиб, ўрганишдан тўхтамасликлари лозим.

Ана шундагина ёшларимизнинг эътиқоди мустаҳкам бўлади. Бахтли ва порлоқ ҳаётимизга ҳеч ким раҳна сололмайди. Ўзбекистонимизга ҳеч қандай ташқи куч таъсирини ўтказа олмайди.

Малика МАМАРАСУЛОВА,

Андижон шаҳридаги 4-сон давлат нотариал идораси нотариуси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди