Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№39, 26.09.2013

МАФТУНАБОНУ ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛЬ СОВРИНДОРИ

Жорий йилнинг 9-15 сентябрь кунлари Италиянинг Венеция шаҳрида "Orpheus in Italy" VI халқаро санъат фестивали бўлиб ўтди. Унда Андижон вилояти, Жалақудуқ туманидаги 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг дутор ва эстрада йўналиши ўқувчиси Мафтунабону Маҳмуджонова иштирок этиб, ғолиблар қаторидан жой олди.

Жаҳоннинг йигирма саккизта мамлакатидан тўрт юзга яқин ёш иқтидор соҳиблари иштирок этган ушбу фестивалда Мафтунабону ижро этган миллий қўшиғимиз "Дилҳирож" ҳамда устози Радим Бўронов томонидан басталанган рус тилидаги "Итальиянский мальчик" қўшиқлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланди ва фахрли 2-ўринга сазовор бўлди.

- Ушбу ютуқ озод ва обод юртимиз Мустақиллигининг 22 йиллигига менинг туҳфамдир, - дейди Мафтунабону Маҳмуджонова. - Халқаро фестивалда она Ватаним - Ўзбекистон номини улуғлаш мен учун улкан бахт. Мени шу даражага эришишимга кўмак берган устозларимга, қолаверса, мен ва мен каби кўплаб ёшларнинг санъат билан шуғулланишлари, ўз иқтидорларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб бераётган Юртбошимга чексиз миннатдорчилик билдираман.

Танловдаги муваффақиятли иштироки учун Мафтунабону жорий йилнинг ноябрь ойида Литва Республикасида бўлиб ўтадиган халқаро санъат фестивалига таклиф олди. Ишонамизки, иқтидорли қизимиз ана шу, қолаверса, келгусида бўладиган кўплаб халқаро танловларда бундан-да катта ютуқларни қўлга киритади.

У. МАМАРАСУЛОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди