№39, 26.09.2013 ЯНГИ СПОРТ ЗАЛИ
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан Олтинкўл туманидаги 18-умумтаълим мактабида замонавий спорт зали қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Замонавий, кенг ва ёруғ ушбу залда ўқувчиларнинг ўнга яқин спорт турлари билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Бундан ташқари, дарслардан сўнг, маҳалла ёшлари ҳам спорт залида ташкил этилган тўгараклар машғулотларига қатнашиш имконига эга бўлдилар.
М. ИСАЖОНОВ.
|