Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№39, 26.09.2013

ЎҚИТУВЧИ - ҚАЛБ МЕЪМОРИ

Устозларни қалб меъмори деб атаймиз. Ҳақиқатдан ҳам улар биз ёш авлоднинг қалбимизга билим ва эзгулик уруғларини сочиб, етук ва комил инсон бўлиб вояга етишимизда тиним билмай меҳнат қиладилар.

Ана шундай жонкуяр ва талабчан устозлардан бири Озодахон Давлатова илк бор синфимизга тарих фанидан дарсга кирганида, "Исмига хос ва мос экан", деб ўйладим. Сабаби у жуда ораста ва етук педагог сифатида дид билан кийиниб олган эди.

Ўз устозинг ҳақида ёзиш, фикр юритиш катта масъулият талаб қилади, албатта. Унинг фазилатларини қоғозга бир-бир туширар экансан, дилингдаги ҳаяжон ҳеч босилмайди. Озода опанинг ноанъанавий усулларда сабоқ бериши, биз ўқувчиларни ўзига бутунлай жалб қилиб олди. Тарих фанига бўлган қизиқишимиз янада ошди. Дарсдан сўнг, "Мозийдан садо" номли тўгаракка шошиламиз, сабаби, машғулот ана шу устозимиз бошчилигида ўтади.

Озода опа дарс давомида тарихий воқеаларни идрок этишга йўналтириш орқали ўзимизни, ўзлигимизни англаш, шахс сифатида камол топишимизда кўмаклашадиган тушунчалар билан, миллий ва умуминсоний қадриятларимизни онгимизга сингдириб боришга ҳаракат қилади. Бизни ҳар доим эркин фикрлашга ундайди.

- Ўқувчи ўз фикрига эга бўлиши лозим. Бунга эриша олмаган ўқитувчи берган таълимининг самараси бекор, - дейди Озода Давлатова.

У 2011 йилда "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" кўрик-танловида иштирок этиб, республика босқичида фахрли ўринни эгаллаган. Ҳозирда мактабимизда бошланғич хотин-қизлар қўмитаси ҳамда "Тарих-ҳуқуқ" фанлари услуб бирлашмасига бошчилик қилиб, самарали ишлар олиб бормоқда.

Жамоада ўз ўрнига эга бўлган устозимиз ҳақида директоримиз Фарида Абдуллаева ҳамда барча ҳамкасблари илиқ фикрлар айтишади. Бундан ташқари, билим даргоҳимизда Озода опа сингари ўз ишига сидқидилдан ёндашувчи устоз-мураббийлар кўп. Барчаси биз ўқувчиларнинг билимга чанқоқ, илмли бўлишимиз учун заҳмат чекишмоқда. Биз ҳам улар берган билим ва кўникмаларни ўзлаштириб, келажакда улар изидан бориб, жамиятга нафимиз тегадиган инсон бўлиш учун ҳаракат қиламиз.

Устозлар, мураббийлар, барчангизни байрамингиз билан қутлаймиз!

Ойдиной АБДУРАҲМОНОВА,

Жалақудуқ туманидаги

20-умумтаълим мактаби ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди