Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№39, 26.09.2013

ДИЛ ТУҒЁНИ

СИЗ БАХТЛИСИЗ!

Бахт ўзи нима? Бахтсизлик-чи? Нега биз доим оддийгина кўнгилсизликларни ҳам бахтсизликка йўямиз. Дарҳол ўзимизни "бахтсизман" деб койий бошлаймиз.

Аслида бу бахтсизликмикан? Атрофга бир назар солинг-а, сиздан-да ночор, омадсиз кимсалар ҳам бор. У ҳолда улар ўзларини қандай ҳис қилсинлар? Бир оёғингиз ногиронми? Икки оёғи йўғлар ҳам бор? Бир кўзингиз ожизми? Умрбод зулматга маҳкумлар ҳолини ўйланг. Муҳими, қалб кўзларимиз ҳаёт, юракларимиз урмоқда.

Қўй, йиғлама, кўзлари мунчоқ, болажон! Соғиндингми, бағритош ота-онангни. Ахир, атрофингда парвона, сенга меҳригиёлар тафти бахтинг эмасми? Болалар уйида яшаётган кўнгли ярим болаларга назар солинг. Кўзларида мунг бор уларни. Лекин сиз болаларингиз қувончини кўринг! Биргина шунинг ўзи бахтингиз эмасми?

Нечун "уф" тортасиз-а, беҳаловат қалб. Сиқилманг, бу ҳаёт синовлари, ҳаёт сўқмоқлари... Бугун сизни дўст айлаган ғам, эртага яна кимларгадир ошиқади. Асосийси, ҳар кун эрта тонг осудалик сурури ила дилингизда бир олам орзулар билан кўз очяпсиз. Шу олий бахт эмасми?

Мен бир аёлни биламан. У ҳокисор, покиза юрак. Дилларга шодлик улашиб, давраларга кўтаринкилик бера олади. Бағридарё бу аёлнинг ширин муомаласиига гувоҳ бўлар эканман, кайфиятим тушкун бўлса-да, қалбимни самимийлик эгаллай бошлайди. Беихтиёр хаёлимда "бахтиёрлик қуёши" дея атагим келади.

Насиба опа оддийгина қишлоқ аёли. Болалигида автоҳалокат туфайли оёқларидан ажраб қолган, тўрт оёқли аравача умрбод ҳамроҳига айланган. У ҳеч кимга бойлик, дунёлар бера олмайди. Аммо маънавий кўмаги ила қалбларни сийлайди, бахтиёрлик улашади. Шуни айтсалар керакда, бахт берилмайди, яратилади деб.

Шу ўринда мен бахтни шукроналикка йўйгим келди. Тасаввур қилинг, сиз ўзингиз орзулаган, қалбингизга туккан ниятларга эришдингиз. Шунда ҳам бахтлиман дея баралла айтоласизмикан? Ёинки яна ҳаётингизда пайдо бўлаётган муаммолар бахтсизман, деб асабийлашишингизга ундармикан?

Балки сиз дабдабали уйларда яшаётган, энг сўнгги русумдаги машиналарни минаётган казо-казо инсонларни бахтли деб ўйларсиз. Адашасиз, хато қиласиз. Улардан кўра пастқам, оддийгина уйларда яшаб, ўзларини бахтли сезадиганлар кўп.

"Ҳар бир киши ўз бахтининг ижодкоридир", деган эди донишмандлардан бири. Дарҳақиқат, омонат бу ҳаётимизни қай йўсинда безата олиш фақат ўзимизнинг қўлимиздадир. Ишонинг, сиз бахтлисиз, фақат олға одимланг, шунда, албатта, бахтли бўласиз...

Ҳувайдо ҲЎЖАМҚУЛОВА,

ЎзМУ талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди