№40, 03.10.2013 "ЎРНАК" ТУРНИРИ
Вилоят халқ таълими бошқар-маси тасарруфидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия заҳиралари теннис спорт мактабида "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан "Ўрнак" деб номланган теннис турнири бўлиб ўтди.
Мазкур турнирда таълим тизими ходимлари ғолиблик учун баҳс олиб бордилар. Қизиқарли тарзда ўтган мусобақалар якунига кўра, Асака туманидаги 59-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Манзурахон Болтабоева аёллар ўртасида биринчи ўринни эгаллади. Эркаклар ўртасидаги ўйинларда Булоқбоши тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси Абдувоҳоб Тошкенбоев ғолиб деб топилди.
Турнир ғолиблари ва фаол иштирокчилар вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги "Ёшлик" спорт жамияти томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
З. ҚОДИРОВА.
|