№41, 10.10.2013 УСТОЗЛАР ШАРАФЛАНДИ
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли вилоят театрида Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Анжуманга таълим тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилаётган энг яхши педагоглар, шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари йиғилдилар.
Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов анжуман иштирокчиларини қизғин муборакбод этди ва Юртбошимиз раҳбарлигида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад юксак маънавий ва ахлоқий сифатларга эга бўлган баркамол авлодни тарбиялашдан иборат эканлигини таъкидлади.
Тадбирда бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар юртимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ва ёш авлодни тарбиялашга қўшаётган катта ҳиссалари учун вилоят ҳокимининг "Фахрий ёрлиғи" ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Анжуман сўнггида санъат усталари ижросида концерт дастури намойиш этилди.
Ш. АБДУЛЛАЕВ.
|