№41, 10.10.2013 ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ БЕЛЛАШУВИ
Жалақудуқ тумани, Ойим шаҳарчасида жойлашган 37-умумтаълим мактабида "Обод турмуш йили" ҳамда Мустақиллигимизнинг 22 йиллигига бағишланиб, маҳаллада истиқомат қилувчи хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Аҳоли саломатлигини яхшилаш мақсадида ўтказилган мазкур мусобақада иштирокчилар баскетбол, волейбол, шахмат, стол тенниси спорт турлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Мусобақаларда 7 та маҳалла фуқаролар йиғини жамоалари таркибида юзга яқин уй бекалари қатнашишди. Қизғин кечган баҳслар якунига кўра, ғолиб бўлган жамоалар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
У. МАМАРАСУЛОВ.
|