Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№41, 10.10.2013

МАСЛАҲАТЧИЛАР ФАОЛИЯТИДАН

БИЗДА БЕКОРЧИ ОДАМНИНГ ЎЗИ ЙЎҚ

Ҳар қандай жисмга бошқа жисм таъсир қилмагунча у ўзининг тўғри чизиқли ҳаракатини ёки тинч ҳолатини сақлайди. Физик олим Нюътоннинг бу қонунини инсонлар ҳаётидаги ҳолатларга ҳам қиёслаш мумкин. Ким биландир учрашиш, кимнингдир насиҳати баъзан ҳаётимизда туб бурилиш ясайди ёҳуд тўғри йўл танлай олишимизга имкон беради.

Акмалжон ва Дилфузахон ўртасида арзимаган гап-сўзлар авж олди. Оддий тушунмовчилик икки норасиданинг аросатда қолишини ўйлашга ҳам имкон бермай қўйди. Қариндошу таниш-билишларнинг насиҳатлари кор этмасди. Вазият жар ёқасига келди...

Охири муаммога маҳалла аралашуви ечим топди. Ҳозир эса уларнинг оиласи Жалақудуқ туманининг Охунбобоев шаҳри, Гулистон маҳалласидаги энг намунали оилалардан бири. Ўшанда маҳалланинг диний маърифат маънавий-ахлоқий тарбия масалалар бўйича маслаҳатчиси Анорхон Нишонова икки ёшга шундай асосли фикрларни, далилларни келтирган эдики, уларнинг бутун оламга жар қилаётган муаммолари фарзандларининг тақдири, келажаги олдида, умуман, оила аталмиш муқаддас қўрғонни барбод этишда арзимас икир-чикирлар эканлигини тушуниб етгандилар.

Анорхон опа мана тўрт йилдирки, Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида маслаҳатчи сифатида қанчадан-қанча бу каби муаммоларнинг ечимини топишга интилди. Қулаётган оилаларни, етимликка маҳкум этилаётган болаларнинг тақдирини ўйлаб курашди. Шу сабабдан ҳам бугун маҳалладаги ҳар бир фуқаро опанинг олдига тортинмай дардини айтиб кира олади, маслаҳатларига қулоқ тутади. Аҳоли ўртасида самимий муносабатлар билан олиб борилаётган ишлар туфайли маҳалла ўрамида жиноятчилик кузатилмайди. Мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлиги эса мукаммал йўлга қўйилган.

-Ҳудудимизда 346 хонадонда 2 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг асосий қисмини аёллар ва ёшлар ташкил этади, - дейди маслаҳатчи. - Шу сабабдан ҳам ёшларимизни бўш вақтини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратамиз. Бу борада ҳунармандларимиз, Қобилжон Холматов, Азаматжон Ўриновлар катта жонбозлик кўрсатмоқда. Улар ўз ҳунарларини ёшларимизга ўргатишга асдойдил бел боғлаганлар. Келажакда эса қизларимиз учун ҳам мана шундай марказ ташкил этишни режалаштирганмиз.

Маҳалла, асосан, кўп қаватли уйлардан иборат бўлиб, бу ердаги аҳоли билан ишлаш етарлича муаммоларни вужудга келтиради. Гарчи, шундай бўлса-да, ўз ишининг жонкуяри Анорхон опа Нишонованинг сайи-ҳаракатлари, самимий муомаласи ва ҳаётий тажрибаси бу ердаги ибратли ишларда, қолаверса, маҳалладошларининг мамнуниятларида аксини топмоқда.

Умиджон МАМАРАСУЛОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди