Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№41, 10.10.2013

ТАДБИР

ОРАСТА ҚИЗЛАР ТАНЛОВИ

Андижон ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежида Андижон вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида "Ораста қизлар" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида энг юқори натижаларга эришган Хўжаобод қурилиш, Андижон педагогика, Андижон миллий ҳунармандчилик ва иқтисодиёт, Балиқчи тиббиёт ҳамда Андижон тумани иқтисодиёт коллежи ва Жалақудуқ педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежлари жамоалари иштирок этиб, ўзларининг ораста, фаол ва билимдонликларини намойиш этдилар.

Айни кунда вилоятдаги 12 та лицей ва 117 та касб-ҳунар коллежларининг барчасида "Ораста қизлар" клублари фаолият кўрсатмоқда. Қизларнинг фаоллигини ошириш, уларда одоб-ахлоқ, ҳаётий кўникмаларни шакллантириш ва янада бойитиш, оилага тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишда ана шу клубларнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта.

Тадбир очилишида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда ёшларнинг ўз имконият ва иқтидорларини тўлақонли намойиш этишлари, пухта билим олишлари, касб ва ҳунар эгаллашлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги хусусида гапирди.

"Ораста қизлар" танловини ўтказишдан асосий мақсад ҳам таълим муассасасидаги ораста қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, қолаверса, қизларимизнинг ўз билим ва салоҳиятларини тўлақонли намойиш этишлари учун кенг имконият яратиб беришдир.

Танлов доирасида ўқувчилар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси намойиш этилди. Шунингдек, иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш мавзусида конференция ўтказилди. Конференцияда бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар, мазкур йўналишда намунали фаолият олиб бораётган таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш зарурлиги таъкидланди.

Танлов иштирокчилари белгиланган шартлар - савол-жавоб, ёшлар тарбияси, пухта билим олиш ва касб эгаллаш юзасидан бирор бир йўналиш моҳиятини саҳна кўриниши орқали, очиб беришга ҳаракат қилдилар. Барча жамоалар бу борада кучли билимга эга эканликларин намойиш этдилар.

Қизиқарли ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра, Хўжаобод қурилиш, Андижон тумани иқтисодиёт ҳамда Жалақудуқ педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежлари жамоалари бир хил балл жамғариб, ғолиб деб топилдилар.

Жамоалардан саралаб олинган иқтидорли қизлардан ташкил этилган вилоят терма жамоаси танловнинг республика босқичида иштирок этадиган бўлди.

Ғолиблар ва барча иштирокчиларни вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова табриклаб, уларга эсдалик совғалар топширди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди