Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№41, 10.10.2013

САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА

ҲАМЖИҲАТЛИК - ЮТУҚЛАР ОМИЛИ

Кейинги йилларда вилоятимизда қайта ишлаш корхоналарини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга илғор технологияларни жорий этиш, умуман, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Натижада мавжуд корхоналар қуввати йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида вилоятдаги саноат корхоналарида ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этиш, ички имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳисобига 5386,9 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Айниқса, маҳаллийлаштириш дастури доирасида "GM Ўзбекистон" корхонасида ишлаб чиқарилаётган автомобилларга бутловчи қисмлар тайёрловчи корхоналар сафи, ана шу корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми тобора ортиб бормоқда. Жумладан, Марҳамат туманида фаолият олиб бораётган "Замин саноат" масъулияти чекланган жамияти ҳам ана шундай корхоналардан биридир.

2005 йилда ташкил этилган ушбу корхонада дастлабки йилларда бор йўғи 5-6 хил турдаги эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилган бўлса, бугунги кунга келиб, бу ерда автомобил қисмлари учун 31 хил турдаги симлар ишлаб чиқарилмоқда. Кенг кўламли модернизация ишлари олиб борилганлиги, яъни Корея давлатидан симларни пардозлаш, ранг бериш жиҳозлари олиб келиб ўрнатилганлиги туфайли айни кунда корхона "GM Ўзбекистон"да ишлаб чиқарилаётган Матиз, Дамас, Нексия, Ласетти ва бошқа русумдаги автомобилларнинг тегишли қисмлари учун сифатли симларни ўз вақтида етказиб бермоқда.

Корхонада жорий йилнинг биринчи ярмида 500 миллион сўмлик сифатли маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ишлар белгиланган режа асосида олиб борилди.

- Корхонамизда 35 нафар киши меҳнат қилади, уларнинг 20 нафарини хотин-қизлар ташкил этади, - дейди корхона иш юритувчиси Назирахон Мақсудова. Ишловчилар, айниқса, аёллар учун зарур иш, шароитлар, турли қулайликлар яратилган. Энг муҳими, бу ерда ишловчилар ўз касбини ардоқлаб, сидқидилдан меҳнат қилади. Шу боис ҳам эришаётган ютуқларимиз салмоқли.

Дарҳақиқат, мўъжазгина корхонада аҳиллик ҳукмрон. Туғилган кун, тўй, умуман, ҳар қандай тадбирлар уюшқоқлик билан ўтказилаётганлиги кўпчиликнинг ҳавасини келтиради.

Ушбу корхонада ишлаб чиқариш билан бирга, маънавий-маърифий, шунингдек, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Корхона ҳовли ва цехлари покиза, озода, атрофга гуллар экилган.

- Ишловчиларнинг аксариятини аёллар ташкил этадиган жамоамизда, нафақат, озодалик бор, балки тайёрланаётган маҳсулотларимиз сифати ҳам юқори, - дейди корхонанинг ижрочи директори Акмалбек Эргашев. - Бунда опа-сингилларимиз катта эътибор ва масъулият билан иш олиб бораётганлиги муҳим роль ўйнамоқда.

Дарҳақиқат, корхонада тайёрланаётган симлар сифати барча талаб ва меъёрларга тўла жавоб беради. Маҳсулотлар сифат назорати бўлими мутахассислари томонидан доимий равишда текшириб борилади.

Назирахон Мақсудова, Ҳайитхон Ғаниева, Машрабхон Нурматова каби ишчилар белгиланган режаларни ортиғи билан адо этиб, ҳамкасбларига ибрат бўлмоқдалар.

Бугун корхонада ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида автомобиллар учун яна бошқа турдаги бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бунинг учун "Ўз Тонг Хон Ко" қўшма корхонаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Бу борада корхона раҳбариятининг, айниқса, корхона бош директори Алишер Тўрабоевнинг саъйи ҳаракатлари таҳсинга сазовордир.

Бир сўз билан айтганда, корхона бугун юксалиш сари дадил одимлаб бормоқда. Эришилаётган ютуқларда аёлларимизнинг ҳам салмоқли ҳиссаси борлиги қувонарлидир. Дунёга донғи кетаётган Ўзбекистон автомобилларини ишлаб чиқаришда опа-сингилларимиз ҳам фаол иштирок этаётганлиги барчамизнинг қалбимизда фахр уйғотади.

Сожида САИДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди