Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№41, 10.10.2013

КЕЧИНМА

БАХТ МАНЗАРАЛАРИ

Тақдир туғилди... манглайи ёруғ, юзи бирам нурли, жуссаси муштдеккина... Ҳаёт - отаси, онаси бўлди унинг. Эрка эди, беғам эди болалик қўйнида. Улғайиш йиллари қўлидан тутдию, катта мактабга - умр саҳнасига отиб юборди гўё...

Тақдир пешонасига ёзилганларини кўра бошлади. Ишқ, висол, никоҳ, фарзандлар... бахтни жуда кўп нарса эвазига олди. Йўқотишлар қаддини букмоққа уринди, у синмади, мағрур турди. Ҳаёт ўргатган дарслар асқотди унга. Жуда кўп қоқилди, энг ишонганлари-да жуда-жуда керак бўлганда, қўл бермадилар, суянч бўлмадилар. У кўп ҳақиқатни англади. Имтиҳону синовлар қаршисида ўзини йўқотмасликка аҳд қилди ва буни уддалади. Чунки кўзлаган манзили олис ва машаққатли эди. Илк гўдак йиғисини эшитганда, бағрига босиб, унинг ҳидидан маст бўлганда, меҳр билан унга кўкрак тутганда, кўнгли ёруғланди: "Бахтнинг пиллапояларига етдим"... Боғчага, мактабга қадам қўйганда, дилини чулғаган шавқдан завқ олди: "Шукр!"... Талаба бўлганда, қалбига олам сиғмади: "Мен шундай бахтлиман!" Ниҳоят, шу тақдирнинг остонасига келин келди. У жуфтига қараб меҳр билан жилмайди: "Қаранг, ҳаёт қандай саҳий, қандай шукуҳли!"...

Бу бир аёл тақдири. Жуда таниш, эҳтимол, у ёнингиздадир... Дарвоқе, у Бахт манзилларига аллақачон етган барча мунисаларимиз тақдирига ўхшамаяптими?...

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди